ОЧИҚЛИК – ДЕМОКРАТИЯ АСОСИ

Давра суҳбати

 Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмасида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот  воситалари ролини оширишнинг долзарб масалалари” мавзуида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг бажарилишига қаратилган семинар-тренингларнинг самарадорлиги таҳлил этилди.

Шунингдек, журналистлар томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) портали орқали ўз таклиф ва жамиятда учраб турадиган камчиликларни мутасадди ташкилотларга расмий тарзда жавоб йўлланганлиги ҳамда бу борада муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан қандай ишлар бажарилгани муҳокама этилди.

Тадбир сўнггида  республика медиа-соҳасидаги муаммолар ва интернет ресурсларни ривожлантириш масалалари борасида фикрлар алмашилди.

Лола ИДИЕВА,

“БЁ” жамоатчи мухбири.