Бухоро вилоятининг Когон туманида жойлашган «Хўжа Баҳоуддин Нақшбанд» зиёратгоҳидаги қуриган дарахт олиб ташланиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
Бухоро вилоят ИИБ бошқармасининг хабар беришича, тут дарахти қолдиқлари аввал турган жойдан олиниб, музей ихтиёрига топширилган.
Сайтимизга маълум қилинишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг жорий йил 7 май кунидаги «Дарахт ва тош кабиларни муқаддас деб билишнинг ширклиги тўғрисида»ги фатвосига асосан ушбу қуриган тут дарахти зиёратгоҳ ҳудудидан олиниб, Бахоуддин Нақшбанд мажмуасидаги музейга тақдим қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу дарахт атрофида айланиш ва бошқа амаллар ширк экани бир неча бор айтилган ва кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.