Халқимизда “Боланинг бегонаси бўлмайди” деган нақл бор. Бу ўзбек халқининг менталитетидан, меҳмондўстлик, бағрикенглик каби олижаноб фазилатларидан келиб чиқиб яратилган ибора. Бухорода ҳам ана шундай меҳр-муҳаббатга ташна болажонларга хурсандчилик улашиш учун хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
30 – июн “Ёшлар куни” муносабати билан Ёшлар иттифоқи Ромитан туман Кенгаши ташаббуси билан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган байрам тадбири кемтик кўнгилларни қувонч-у шодликка тўлдирди.
Ромитаннинг қоракўз болаларига ёшлар иттифоқи томонидан совғалар ҳадя этилди.
Шу куни Ромитанлик болаларнинг беғубор ўйин-кулгиси, самимий дил изҳорлари, қувноқ куй-қўшиқлари билан тўлди!