Яшил майдоннинг ёш соҳиблари

Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар жиҳатдан соғлом, миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат руҳида вояга етказишга қаратилган улкан эътибор таълим-тарбиянинг муҳим бўғини ҳисобланган болалар спорти ривожида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

ЎФА томонидан ташкил этилган “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали яшил майдон соҳибларини саралашда аҳамият касб этди.

“Ҳумо” спорт мажмуасида ўтказилган турнирда 4 ёш тоифасида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан 100 нафардан ортиқ ёшлар 10 та жамоада беллашишди.

Фестиваль иштирокчиларига ЎФА ва вилоят спорт бошқармасининг эсталик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.