ИЖОДКОР ЁШЛАР: ФАОЛ ВА ЎРНАК

1-республика ижодкор ёшлар Форумидан тажриба ўрганиб қайтган ёшлар ижодий учрашув давомида истеъдоди баланд тенгдошларини атрофларига чорлашди.
Тадбир муносабати билан ташкил этилган маданий тадбир ғоятда гўзал лаҳзалар, қайноқ қалб қаламкашларнинг дилбар сатрлару жўшқин кайфиятларга бой бўлди.

222222222222222222222222

3м

33333

3вв
Турли таклиф ва талаблар ўртага ташланди. Ижодий учрашувнинг амалий ўқувларида фаол иштирок этган ёш ижодкорлар Диплом ва китоблар билан тақдирланишди.

333

 Ижодкорлар ёшлар Форумига бағишланган «Бухоро ёшлари» газетасининг махсус сони тарқатилди.

3333333

3
– Мен 4-синфда ўқийман. Келажакда журналист бўлишни мақсад қилганман. Ушбу ижодий учрашувнинг айнан туғилган кунимда тўғри келганлиги мен учун ажойиб совға бўлди,-дейди Зилола Бобоқулова.

333333
Учрашувда ижодкор ёшлар клуби фаолиятини янада ривожлантириш, истеъдодлиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шофиркон тумани Кенгаши томонидан туман Ижодкор ёшлар клубини ташкил этилди. Туман ижодкор ёшлар клубига истеъдодли ва иқтидорли қаламкаш Акобир Ҳамиджонов етакчилик қилади.
Худди шундай ижодий учрашувлар ҳар бир туманда бўлиб ўтади ва туман ижодкор ёшлар клублари фаолияти изчил йўлга қўйилади.