“ДЕНГИЗ ВА  КЎЛЛАР МИЛЛИЙ БОЙЛИГИМИЗ”  

 

2 февраль – “Бутунжаҳон сув ботқоқликлар куни”га бағишлаб “Денгиз ва  кўллар миллий бойлигимиз” мавзуида ўтказилган давра суҳбати  қизғин таассуротларга бой бўлди.

Аёнки, табиатдаги, турмуш тарзимиздаги, деярли, барча жараёнларда сувдан буюк манбаа сифатида қўлланилади.   Энг оддий тирик моддаларнинг пайдо бўлиши, мавжудлиги ва ривожланиши ҳам сув билан боғлиқ. Зеро, сув – ҳаёт манбаидир. Оламда бу минералнинг ўрнини босадиган бошқа модда йўқ. Сувни бошқа модда билан алмаштириб бўлмайди. Ерда сув жуда кўп. Улар Океан ва Денгиз сувлар ва қуруқликдаги сувларга бўлинади. Биосфера тирик организмлар яшаши, ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар макони. Биосфера ўз навбатида Атмосфера, Литосфера ва Гидросфера қобиқларидан иборат.

 

эко3

Ер шарининг умумий майдони 59.6 млрд/га, сувликлар майдони-38.7 млрд/га, қуруқлик-14.9 млрд/га, қувлик ботқоқликлар майдони 6 млрд/га тенг. Ер шари 70% сувликдан иборат. Қуруқлик-14.9 млрд/га бўлса, сувликлар (океан, денгиз, кўл, дарёлар) -38.7 млрд/га, сувлик ботқоқликлар-6млрд/гани ташкил этади. Сувларнинг 95%и шўр, ичимликка яроқсиз сувлар ҳисобланади. Чучук сувлар 2.5%,  музликлар, чучук ер ости сувлари 1.7% ни ташкил қилади. Ундан фойдаланиш имкони йўқ. Сувсиз инсон ҳаётини тасаввур қилиш қийин, чунки инсон танасининг 65%, ўсимлик танаси 25-90%и сувдан иборат. Етиштириладиган маҳсулотлар, ишлаб чиқариладиган саноат моллари сувсиз амалга ошмайди. БМТ маълумотларга  кўра, ер шари ахолисининг 40% трансчегаравий сув муаммолари ҳудудида истиқомат қилади ва барча дарёларнинг 80% шу ҳудудлардан ошиб ўтади. БМТ нинг 1992 йилдаги “Трансчегарави сув оқимлари  ва халқаро кўлларни химоя қилиш ва улардан фойдаланиш” 1997 йилдаги “Халқаро сув оқимларидан фойдаланиш тўғрисидаги” конвенциялари ушбу масалаларга қаратилган. “2 февраль – Бутунжаҳон сув ва  ботқоқликлар куни”нинг башарият томонидан кенг нишонланиши глобал экологик муаммоларни бартараф  этиш, инсониятнинг сувни тежаш борасидаги кўникмаларини юксалтиришдаги  аҳамияти муҳимдир.

“Ўзбекистонда 3.5 мингдан ортиқ сувликлар мавжуд бўлиб, унинг 500 таси табиий кўллар ҳисобланади. Ўзбекистонда сарфланадиган сувнинг 10%и ўз ҳудудида вужудга келади. қолган қисми трансчегаравий дарёлар, Сирдарё, Зарафшон, Амударё орқали кириб келади. Амударёнинг йиллик сув ҳажми 78 млрд м3  бўлиб унинг 80%и Тожикистонда 6%, Ўзбекистонда қолган қисми Афғонистон, Қозоғистон, Туркманистонда вужудга келади. Сирдарё 38 млрд м3  сув ҳажмига эга, шунингдек, 74%  Қирғизистонда, 15%, Ўзбекистонда, 11% Қозоғистонда вужудга келади.

эко1

Биргина Бухоро вилоятида сувни тайёрлашга сарфланаётган электр энергияси, транспорт, ёқилги, ишчи кучи ва бошқа харажатлар Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларига нисбатан 10 баробарига ошиб кетмоқда. (450-480 сўм-1 м3 сув). Жами республика бўйича 17 мингдан ортиқ табиий сув оқими мавжуд. Ҳозирги кунда республикада асосан ирригация мақсадида 51 та сув омборларидан фойдаланилади. Уларнинг тўлиқ  лойиҳавий хажми 14.8 км кубни ташкил қилади. Энг йириклари Туямўйин, Чорвоқ, Тўдакўл, Каттақўрғон сув омборларидир. Ҳозирги пайтда 11 та миллий сув омбори лойқадан тозаланишга муҳтож, 5 та сув омборида лойқаланиш сув чегарасига етиб қолган. Ўзбекистонда 500 дан ортиқ кўллар бўлиб, улардан 32 таси 1 км.квадратдан ортиқ майдонга эга.

Давра суҳбатида шулар хусусида сўз кетар экан, иштирокчи ёшлар ушбу кўлларни асраб-авайлаш, улардан унумли фойдаланиш, барқарорлигини сақлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини теран англадилар.

Вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси етакчи мутахассиси Сардор Усмоновнинг  Юртимиздаги денгиз ва кўллар  миллий бойлигимиз”, вилоят ДСЭНМ бош врач ўринбосари Ойбек Мирзаевнинг Денгиз ва кўллар барқарор   экотизм  манбаи” мавзуидаги маърузаларини тинглашди. Ва ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Шаҳобжон КУБАТОВ, “БЁ” жамоатчи мухбири.