Бугун Бухоро ёшлар марказида “Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик!” шиори остидаги ўтказиладиган I-ёшлар фестивалига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида Ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят Кенгаши раиси Ҳамза Рўзиев, вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Олим Жўраев, Иттифоқнинг маъсул ходимлари, ОАВ вакиллари, фаол ёшлар ҳамда “Бухоро ёшлари” газетаси қошидаги “Парвоз” ёш журналистлар клуби аъзолари иштирок этиди.
Ўтказилган матбуот анжуманида фестивал доирасида ўтказиладиган лойиҳа ва учрашувлар юзасидан журналистларни қизиқтирган саволларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят Кенгаши раиси Ҳамза Рўзиев жавоб берди.
Онлайн: Беҳзод Неъматов