• Қуёшни чироқ цингари ўчириб қўйиш имкони бўлса ва бу имкониятдан фойдаланилса, бир ҳафта ичида Ердаги ҳарорат -18 даражага, бир йил ичида эса -75 даражага тушади ва жон сақлаш мумкин бўлмай қолади;
• Қуёш борган сари иссиқроқ ва ёрқинроқ бўлиб бормоқда. Вақтлар ўтиб у ўн марта ёрқинлашиши мумкин. Фақат бунинг учун тахминан миллиард йил керак;
• Қуёш массасининг 72 фоизи водород ва 26 фоизи гелийдан иборат. Қолгани арзимас миқдордаги бошқа элементлардир. Ҳар сонияда 700 миллион (!) тонна водород ёниб, гелийга айланади;
• Қуёш катта миқдордаги энергия манбаи бўлиши билан бирга улкан массага ҳам эга. Унинг оғирлиги Қуёш тизимининг 99 фоизини ташкил қилади;
• Шундай сайёралар ва уларнинг йўлдошлари борки, уларнинг айрим қисмларига қуёш нурлари узлуксиз тушиб туради, яъни ўша ҳудудларда тун бўлмайди;
• Ҳисоб-китобларга кўра, Қуёш ўзининг ўрта ёшини яшамоқда. Астрономлар маълумотларига қараганда бу юлдуз пайдо бўлганига 4,5 миллиард йил бўлган ва яна тахминан 5 миллиард йилдан кейин у ёниб битиб, аввал қизил гигантга, кейин оқ карлик юлдузга айланади;
• Агар инсоният Қуёш энергиясини ишлаб чиқаришни истаса, ҳар сонияда 100 миллиард тонна динамит портлатиб туриши лозим ва бунга ақл бовар қилмайди.
Xabardor.uz дан олинди.