“КЕЛАЖАК МЕХАНИЗМИ” социологик сўрови ўтказилди

 

 “Эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлида камарбаста бўлайлик!” Ушбу давлат гранти лойиҳасининг энг йирик ва кенг қамровли тадбирларидан бири – “Келажак механизми” социологик сўровидир.

SAM_5651

Сўров ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказиш, бугунги кунда жамият ва давлатимизда рўй бераётган ислоҳот одимлари, қабул қилинаётган қонун ва қарорлар, ижтимоий тараққиётга йўналтирилган ҳуқуқий ҳужжатларга талаба-ёшларнинг муносабатини аниқлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш йўлида энг муҳим устувор вазифаларни белгилаш, китобхонлик маданияти, даврий нашрлар мутолааси, умуман, ёшлар қатламининг дунёқараши ва фикрлаш доирасини билиш мақсадида ўтказилди. Унда вилоятдаги мавжуд олий таълим муассасалари, ўрта махсус таълими тизимида таҳсил олаётган мингдан ортиқ ўқувчилар, талаба ёшлар қамраб олинди.

SAM_5586

30 дан ортиқ тест саволларини ўз ичига олган социологик сўров “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун, “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишларга билдирилаётган муносабатларни йиғибгина қолмай, балки ҳар бир ёшнинг шахсий ташаббуси, таклиф ва ғоялари жамланди ва уларни қийнаётган муаммолар ўрганилди.

SAM_5579

– “Келажак механизми” социологик сўровнинг ёшлар ўртасида ўтказилишининг ғоятда изчил тарзда ишлаб чиқилгани, биз талабаларни ҳар томонлама ҳаракатга чорлади. Бундан ташқари, исталган мавзуда ёшлардан таклифлар олиниб, муаммоларининг ўрганилиши, биз ёшларнинг жамиятни ҳаракатга келтирувчи асосий куч эканлигимиз яна бир карра англатди, -дейди БухДУ талабаси Мавжуда Ашурова.

Социологик сўров варақаларининг жамланган якуний хулосалари ва умумий натижаларига кўра, ёшларнинг аксарияти юксак ҳуқуқий саводхонлиги, фаол фуқаролик позициясини намоён қилган. Шунингдек, бугунги кунда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга бефарқ эмаслигини билдирган. Айни сўровда юқори натижаларни кўрсатган таълим муассасалари сифатида Бухоро давлат университети, Бухоро давлат Тиббиёт институти, Бухоро муҳандислик-технология институти, Тошкент Ирригация институти Бухоро филиали ҳамда Бухоро Нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежларини қайд этиш мумкин.

SAM_5676

Мингдан ортиқ ёшлар ўртасида ўтказилган социологик сўровнинг кам сонли иштирокчилари эса ҳали янада фаолроқ бўлиши, жамиятга дахлдорлик ҳиссини кучайтириши лозимлиги маълум бўлди. Умумий натижаларга кўра, талаба-ёшларнинг ҳаётий ва қатъий позициясига эга эканлиги, Ватан корига камарбаста бўлишга тайёр эканлиги аниқланди.

SAM_5670

Ўйлаймизки, бу каби кенг ижтимоий лойиҳалар ёшларнинг билимларини янада кенгайтириб, фикрларини аниқлабгина қолмай, бир мақсад – озод ва обод, эркин ва фаровон ҳаёт қуришдек пировард ғоя сари бирлаштиради.

Шавкат БОБОЖОНОВ, лойиҳа тренери.