ЯНГИ АСР МУАММОСИ: ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР ХАВФИДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

“Бухоро ёшлари” газетаси таҳририяти, Республика маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, Бухоро вилояти ҳокимлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқармаси, Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида вилоят Матбуот марказида ижтимоий, маданий-маърифий давра суҳбати бўлиб ўтди.

 Тадбирда Таҳририят қошида ташкил этилган “Парвоз” фаол жамоатчи ёшлар тарғибот гуруҳи ташаббус кўрсатди.

Баҳс-мунозара

интернет5

Турли ижтимоий тармоқлар одамларнинг онгу шуурини шиддат билан забт этиб бормоқда. У ўзининг таъсир кучи билан кўпроқ салбий характерга эга бўлиб бораётгани, ёшлар онгу тафаккурини заҳарлаб, турли кўринишдаги мусиқий оҳанглар, видеоклиплар, суратлар ва  ўйинлар билан ўз гирдобига  тортишга уринмоқда. Бу бевосита ёшларнинг  миллий тафаккур ва қарашлари, муомала маданиятининг ҳам издан чиқиши таъминламоқда.

интернет4Давра суҳбатида ёшларнинг ижтимоий тармоқлардан қандай  фойдаланиши, унинг турли кўринишдаги хуружларидан огоҳ бўлиши лозимлиги илгари сурилди. Ижтимоий тармоқлардан ноўрин фойдаланишнинг салбий оқибатлари ҳаётий мисоллар орқали шарҳланди.

интернет12

Ташриф буюрган ота-оналар, ўқитувчилар ва фарзандлар шу мавзуда дебат усулда баҳсга киришар эканлар, ота-оналар ва ташқи муҳитнинг салби й ёки ижобий таъсири бола тарбиясига тенг кучда эканлиги хулосаланди.

интернет8Қарама-қарши ва бир-бирини тасдиқловчи баҳс-мунозараларда иштирокчилар нафақат, оила, ижтимоий тармоқлар, балки, мамлакатимиз телевидение ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳам, бевосита, ёшларнинг ғарбона маданият сари етакловчи мезон бўлиб қолаётгани танқид остига олинди.

интернет11

Ваҳоланки, “MY5”, “Наво” телеканаллари орқали кўплаб хонандалар миллий менталитетимизга ёт тарзда беўхшов ҳатти-ҳаракатлару, номуносиб кийинишлари билан ёшлар ҳаётига ижтимоий тармоқлардан ҳам тез салбий кўрсатишга етакламоқда, десак адашмаган бўламиз.

интернет9Бундан ташқари,  кўплаб ёшларнинг жамоа орасида ўзини бошқариш қобиғидан чиқиб кетаётгани, ўзаро ҳурмат ва андишани унутаётгани, ота-оналарининг хориж давлатларига йиллаб чиқиб кетиши оқибатида уларнинг назоратсиз қолаётгани, жамоат ташкилотларининг эътиборсизлиги ёшлар бугуни ва эртасига таъсир кўрсатмай қўймайди. Давра суҳбати давомида худди шу мавзуларда баҳс-мунозарага киришилди.

интернет14

     Шунингдек, давра суҳбатида турли ёт ғоялар ва диний оқимлар, ижтимоий тармоқлар хавфидан огоҳ бўлиб, одоб-ахлоқ қоидалари, турмуш ташвишлари ва қийинчиликларини ирода ва сабот билан енгиш, гўзал ҳаётда сермазмун ва узоқ яшаш учун курашиш энг тўғри йўл эканлиги уқтирилди.

интернет3 Ёшларни китобга меҳрини ошириш, оилада муҳитида фарзандлар билан мулоқотни кучайтириш, уларнинг қизиқиши ва интилишига қараб қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлиги таъкидланди.

интернет10

Сўровнома

Тадбир давомида иштирокчи ота-оналар ва ўқитувчилар “Фарзандим ҳаёти учун масъулман”, иштирокчи ёшлар эса “Ўзингизни қандай бошқарасиз?” мавзусидаги психологик сўровномага жавоб ёзишиб,  ўз қарашлари ва ички руҳиятларини қайд этишди.

интернет2

“Фарзандим учун масъулман!”

Тадбир доирасида шу шиор остида ота-оналар ўртасида фарзандларини кўпроқ китоб мутолаасига қизиқиш уйғотиш талабини кучайтиришга, фарзандларида ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятини юксалтиришни сингдиришга ва уларни назорат қилишга, ижтимоий ва маънавий ҳаётида ғоявий бўшлиқ қолдирмасликка, миллий тарбия ва миллий қадриятларни оширишда фаоллик кўрсатишларига чорлашга қаратилган танлов ташкил этилди. Бунда Дилфуза Зарипова “Фарзандим-фахрим”, Акмал Зиёдуллаев “Китоб –маънавият қуёши”, Шаҳло Фармонова “Уйим-кутубхонам” номинациялари бўйича Диплом ҳамда китоблар билан тақдирланишди.

интернет16

Рағбат

Тадбирда иштирок этиб, муносиб ўрнак кўрсатган иштирокчи ёшлардан Суҳробжон Избуллаев, Муштарийбегим Раимова, Меҳринисо Ҳамидова, Раъно Эргашева ва Шаҳинабону Муҳиддиновалар Мақтов ёрлиғи ва эсдалик совғалар билан рағбатлантирилди.

“Инновацион лойиҳалар” рукни остидаги материаллар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда бошқа фуқаролик институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди давлат гранти лойиҳаси асосида тайёрланди.