Коррупция жамиятмиз учун энг хавфли иллатлардан бири. Хўш, коррупция нимаси билан хавфли? У ҳарқандай жамиятни емирувчи, фуқароларнинг давлатга, қонунларга бўлган ишончини сусайтирувчи иллатдир.
Коррупция, аввало, ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишида турли тўсиқ ва ғовларни юзага келтиради.
Шу боис, Президентимизнинг ташаббуси билан юртимизда коррупцияга қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Бу борада Бюро тизимида ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, соҳада аниқ механизм, иш самарадорлиги, меҳнат тақсимоти ва ундирилган маблағларнинг ҳаққонийлигини таъминловчизамонавий электрон дастурий тизимлар яратилди.
Вазирлик, идора ва муассасалар билан тезкор ахборот алмашунуви йўлга қўйилиб, ахборот тизими тўлиқ интеграция қилинди.
Соҳани рақамлаштириш орқали ижро иши юритувида инсон омилини камайтириш орқали коррупциявий ҳолатларни олдини олишга ҳамда иш самарадорлигини оширишга эришилди.
Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Шахсий хавфсизликбошқармаси ходимлари томонидан коррупциявий ҳолатларни олдини олиш мақсадида доимий равишда профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
Тадбирлар давомида юртимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирлар, бу борада қабул қилинган қонун ҳужжатлари тўғрисида тушунчалар бериб, бу каби иллатга муросасизлик муносабатда бўлиш, ота-онаси ва оиласи шаъни, ўз касбига ва ватанига содиқлик билан ҳалол хизмат қилиш лозимлиги, шунингдек, тизимда очиқлик, адолат ва ҳалоллик тамойилларини мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидлаб ўтилмоқда.
Бундай тадбирларни ўтказишдан мақсад жамоада соғлом муҳитни шакллантириш, ходимларни, айниқса ёш ходимларни коррупциянинг хавфли оқибатларидан хабардор қилиш, уларнинг ҳуқуқий билимлари ва кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда коррупция иллатига муросасизлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялашдан иборат.
Мазкур тадбирлар давом этмоқда.
Дилшод Арипов, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Шахсий хавфсизлик бошқармаси катта инспектори.
Суҳроб Муҳаметқулов,
Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси Шахсий хавфсизлик шўъбаси катта инспектори.