ҲАСАД

Дунёдаги энг ёмон иллатлардан бири саналмиш ҳасад бор жойда гуллаб-яшнаш эмас, аксинча сўлиш ва хор бўлиш ходисаси юз беради.

Ҳасадгўй инсонни ёвуз инсон десак адашмаймиз, чунки барча ёвузликлар замирида ана шу иллатларнинг онаси – ҳасад ётади. Бу маънавий касаллик, заифлик ва жирканч қўрқоқлик демакдир. Ҳасадгўйда ҳеч қачон яхшилик ҳисси, эзгулик амали мужассам бўлмайди. Кибр, манманликнинг улфати – ҳасад. Ҳасадгўй инсон зотан бир умр роҳат-фароғат кўрмайди. Дунёда қанча мусибат бўлса ҳасадгўй қалбини ўраб олади. Ҳадиси шарифда айтилганидек, олов ўтинни еб битиргани каби ҳасад инсон қалбини куйдириб кул қилади. Бу аввало ҳасадгўйнинг ўзига ёмон. Бобомиз пири комил Абдулхолиқ Ғиждувоний бир рубоийларида “ёмон, ҳасадгўй одамни жазолаш шарт эмас, дейдилар, шу ёмонлигининг ўзи унга энг буюк жазодир”.

  Гар бўлса инсоннинг йулдоши ҳасад,

  Жаҳолатда яшар чекиб надомат.

  Чорламайди асло эзгу амалга,

   Икки дунё яшар у аросатда.

          Умида ВОҲИДОВА,

Бухоро шаҳридаги 10-сонли болалар боғчаси тарбиячиси.