ИНСОН МАНФААТЛАРИ ҚАДР ТОПГАН ЭЛ

Мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисида Юртбошимиз томонидан  эришилаётган ютуқларимиз чуқур таҳлил этилиб, буларнинг бари юртдошлармиз меҳнатининг самараси, ташаббуслари натижаси эканлиги алоҳида таъкидланди.

Дарҳақиқат, халқаро миқёсда катта нуфузга эга бўлган Жаҳон иқтисодий форуми рейтингига кўра, Ўзбекистон 2014-2015 йиллардаги ривожланиш якунлари ва 2016-2017 йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олгани, албатта, барчамизни мамнун этди.

имрапра

 

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигида мустақил ташкилотлар гуруҳи ва халқаро экспертлар иштирокида 2015 йилда 158 та давлатда “Дунёнинг энг бахтли мамлакатлари” деган мавзуда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра,  мамлакатларнинг ўз фуқароларини бахтли ҳаёт билан таъминлаш қобилиятини ифода этадиган индекс бўйича Ўзбекистон 44-ўринни эгаллади. Айтиш жоизки, юртимиз 2013 йилда бу рейтингда 60-ўринда эди.

Бундан ташқари, 2015 йилда мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)га аъзо давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришгани учун бериладиган мукофотига сазовор бўлган 14 та давлатдан бири сифатида эътироф этилди.

жиммал

Ҳеч шубҳасиз, дунё ҳамжамиятида катта қизиқиш ва ҳайрат уйғотаётган  бу кўрсаткичлар, аввало, мамлакатимиз аҳолиси, халқимиз  фаровонлигини таъминлашга  хизмат қилмоқда.

Жумладан, 2015 йилда иқтисодиётимизни юқори суръатлар билан барқарор ривожлантиришга эришганимиз аҳоли даромадларини янада кўпайтириш, одамларимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун мустаҳкам асос яратди.

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар 21,9 фоизга, аҳоли жон бошига жами реал даромадлар эса 9,6 фоизга ошди.

Тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар улуши 2010 йилдаги 47,1 фоиз ўрнига 52 фоизга ўсгани Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидаги кўрсаткичлардан сезиларли даражада юқоридир.

Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш соҳасининг юқори суръатлар билан барқарор ўсиши биз учун энг муҳим устувор йўналиш бўлган – аҳоли бандлигини таъминлаш, авваламбор, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини ишга жойлаштириш учун зарур шароитлар яратди.

1399558382_img_3210

Дарҳақиқат, юртимизда ҳукм сураётган ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва аҳилликни янада мустаҳкамлаш, ёшларимизнинг онги ва қалбини бизга мутлақо ёт бўлган зарарли оқим ва ғоялар таъсирлардан, “оммавий маданият” хуружларидан сақлаш, оилаларда, маҳаллаларда олиб бораётган тарбиявий ишларни янги босқичга кўтаришни бугун тобора кескинлашиб, мураккаблашиб бораётган ҳаётнинг ўзи талаб этмоқда.

расмм

Шунингдек,  фарзандларимизни дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган инсонлар қилиб камол топтириш, аввало, қиз боланинг тақдири ҳақида ғамхўрлик қилиш хусусида фикр юритар экан, Президентимиз  “Ҳеч шубҳасиз, қиз бола соғлом, билимли, замонавий касб-ҳунар эгаси бўлса, у қурадиган оила ҳам, бу оиланинг меваси бўлмиш бола ҳам соғлом ва бахтли бўлади. Оила соғлом ва бахтли бўлса, бутун жамият барқарор ва фаровон бўлади” дея таъкидлади.

 

Амалга оширилаётган барча ишларда инсон манфаати, бахти, унинг эртанги хотиржамлиги кўзланган. Бу бахтдан ҳар биримиз, ўғил-қизларимиз баҳраманд бўлишлари, табиий.

Демак, бу бебаҳо бахтни асраш, инсон манфаатлари қадр топган тинч ва фаровон элни, дастурхони тўкин ва истиқболи чароғон мамлакатимизни қадрлаш ҳам ҳар биримизнинг ҳам фуқаролик, ҳам инсонийлик бурчимиз.

Жамол НОСИРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.