ТЎҒРИ ЙЎЛ

Банкей ҳафталаб медитация билан машғул бўларди. Шундай кунларда унинг ёнига бутун Япониядан шогирдлар келар эди.
Машғулотлар вақтида бир ўқувчи ўғрилик устида қўлга тушди. Шогирдлари Банкейдан уни ҳайдаб юборинг, деб илтимос қилди. Муаллим бу илтимосни эътиборсиз қолдирди.

Ўша бола яна ўғрилик билан ушланди. Банкей бу сафар ҳам ҳеч қандай чора кўрмади. Устозларнинг парвосизлигидан ранжиган ўқувчилар энди унга, агар ўғрини ҳайдамасангиз, биз кетамиз, дея ёзма равишда арз қилди.

Банкей арзномани ўқиб чиқиб, шогирдларини бир ерга тўплади-да, уларга шундай деди: “Ҳаммангизнинг ақл-ҳушингиз жойида, нима яхшию нима ёмон эканини биласиз. Хоҳлаган жойингизга бориб ўқишингиз мумкин. Аммо ҳали яхши-ёмоннинг фарқига бормайиган бу бандага тўғри йўл кўрсатиш менинг бурчим эмасми? Ҳаммангиз кетсангиз ҳам у шу ерда қолади”.
Бу гаплардан қаттиқ таъсирланган ўғрининг мижжалари ёшланди. Шу-шу ўғрилик қилмади.

“101 дзен ҳикмати”, Мудзу