Бугунги кунда мамлакатимизда нотариат тизимини ислоҳ қилиш, уни превентив одил судлов ҳамда суд низоларининг олдини олиш вазифаларини бажарувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини таъминловчи муҳим институтлардан бири сифатида шакллантириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, “Ўзбекистон Республикаси Президенти “Низоларни олдини олишга қаратилгаи институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарорижисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоялашдамуҳим омил бўлмоқда.
Мазкур Қарор асосида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”гамувофиқ ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳукуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда нотариат институтининг роли ва аҳамиятини ошириш, шунингдек аҳолига кўрсатилаётган нотариал хизматларининг сифатини яхшилаш мақсадида қуйидаги таклифлар ўрганиб чиқилмоқда.
Хусусан, Конституциямизнинг 36-моддасида ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли экани, 53-моддасида хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида экани, 54-моддасида эса мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши белгилаб қўйилган. Ушбу кафолатлар фуқаролар ўртасида мулкий муносабатларнинг кўпайишига, бу эса нотариал тасдиқланиши лозим бўлган битимларни тузишга олиб келади.
Бозор иқтисодиёти шароитида фуқароларнинг мулкий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кўп жиҳатдан улар ўртасида тузиладиган мулкий характердаги шартномаларнинг тўғри расмийлаштирилиши ҳамда тарафлар зиммасига олган мажбуриятини ўз вақтида тўлиқ бажаришига боғлиқ. Шу боисмазкур шартномаларнинг тўғри ва белгиланган конун қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилиши ҳамда ўз вақтида ижро этилишини таъминлашда нотариал идораларнинг ўрни беқиёсдир.
Нотариус жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади. Шу мақсадда у жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашиши, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, тарафлар такдим этган лойиҳаларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириши, ушбу битимлар мазмуни томонларнинг асл мақсадига мослигини ва қонун талабларига зид келиш-келмаслигини текшириши, амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириши, қонун ҳужжатларига мос келмайдиган нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиши шарт.
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда амалиётга жорий қилинган ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мақсади ҳаётимизни енгиллаштиришга, тегишли соҳада аҳолига қулайликлар яратиш, шароитларни янада яхшилашга йўналтирилган. Хусусан, нотариат соҳасини тубдан такомиллаштириш борасида изчил ислоҳот бошланди. Аввало, соҳанинг ҳуқуқий асослари қайта кўриб чиқилиб, конунчилик базаси такомиллаштирилди. Халқимиз манфаатига мос, одамларнинг оғирини енгил қилиш, уларга кулайлик яратишга хизмат қиладиган, шаффоф тартиб-таомиллар ўрнатилди. Сўнгги йилларда нотариат тизимини ислоҳ қилиш, уни жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлайдиган, огоҳлантирувчи одил судлов ва суд низоларини олдини олиш кабифункцияларни бажаришга чақирадиган муҳим институтлардан бири сифатида шакллантириш бўйича чора-тадбирлар изчил амалга оширилмокда.
Охирги вақтлар ҳукуматимиз томонидан “Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати биланЎзбекистон Республикасининиг айрим қонуи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши фуқароларнинг ҳукуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш шунингдек, тегишли ташкилотлар, айниқса, нотариат идоралари фаолиятини янада яхшилаб, фаолиятини кенгайтиришга хизмат қилади, унда юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш соҳасини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш назарда тутилган бўлиб, қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, Фуқаролик кодексига, Уй-жой кодексига ва Солиқ кодексига, шунингдек “Нотариат тўғрисида”ги ва “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Шу маънода, президент Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 25 майдаги “Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам бу борадаги яна бир муҳим кадамлардан бири бўлди. Асосий эътибор нотариуслар томонидан фуқароларга кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, ортиқча оворагарчилик, қоғозбозлик ва коррупция ҳолатларига чек қўйиш ва нотариат соҳасини янги кўринишга – янги фаол моделга ўтишига қаратилди. Қарорда нотариат соҳасида аҳолини қийнаб келган айрим муаммоларга тўхталиб, уларнинг ечими борасида амалга оширилиши лозим бўлган тадбир ва вазифалар берилди.
Энг муҳим енгилликлардан бири шуки, 2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибини ўрнатиш орқали кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилинди. Энди фуқаролар ўзаро оддий ёзма шартнома тузади ҳамда солиқ идорасида шартномани ҳисобга кўяди, холос. Бунда ортиқча ҳужжатлар тақдим этилмайди ва ҳеч қандай тўловлар тўланмайди. Бунинг яна бир аҳамиятли жиҳати, фуқаролар нотариусда навбатда туриш, ҳужжат йиғиш, вақт ҳамда пул сарфлаш каби оворагарчиликдан озод бўлишди.
2019 йил 1 январдан кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш фақат “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидантайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган қатьий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилди.
Яна бир муҳим янгилик шуки, 2019 йил 1 январдан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахсларнинг шахсини аниклаш бармоқ изларини сканер қилиш ва уларни паспортдаги (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатидаги) биометрик маълумотлар билан солиштириш орқали амалга оширилмокда.
2019 йил 1 январдан васиятномаларни имзолаш жараёни, агар жисмоний камчилик, касаллик ёки қандайдир бошқа сабаблар туфайли ўз қўли билан имзо чека олмайдиган фуқаро билан амалга оширилаётган ҳолларда битим, ариза ва бошқа ҳужжатларни имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видео орқали қайд этилади.
Фуқароларга яратилган яна бир енгилликлардан бири — улар томонидан нотариусга такдим этиладиган маълумотномаларнинг 2019 йилдан бошлаб нотариал ндора томонидан тегишли ташкилотлардан электрон тарзда олинишини йўлга кўйиш белгиланганлиги бўлиб, яъни, нотариусларнинг зарур ҳужжат ва ахборотларни керакли жойдан ўзлари электрон тарзда олиши йулга кўйилди.
Шунингдек, энди нотариал ҳаракатларни амалга оширишда тадбиркорлик субъектларидан давлат органларида ва бошқа ташкилотларда мавжуд бўлган ҳужжатлар ва ахборотлар, шу жумладан, солиқ ёки коммунал хизматлар бўйича қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларнинг, тадбиркорлик субъекти таъсис ҳужжатларининг, лицензиялар ва рухсат берувчи тусдаги хужжатларнинг нусхалари талаб қилинмайди.
Бундан ташқари, нотариуслар сайёр тартибда жойларга чиқиб уйма-уй юриш орқали битимлар тасдиқламоқда ва турли нотариал ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Эътиборлиси, нотариуслар фаолиятидаги ўзгаришлар орқали, яъни, нотариусларларнинг халқ ичига кириб бориши натижасида, давлат хизматлари кўрсатишда фуқароларнинг ортиқча вақти ва молиявий маблағлари тежалишига эришилмокда.
Бухоро шахар 6-сон Давлат нотариал идораси
нотариус стажёри Баҳодир Мухамедов.