Биз инсонмиз: улғаямиз, ўзгарамиз, тажрибамиз ортади, хатоларимиз бадалини виждонимиз билан тўлаб, умрнинг узун йўлини секинлик билан кезиб ўтамиз. Сабр бу, албатта, осондек туюлади. Аммо машаққати катта. Сабр-бардош қилиш учун кишида алохида матонат ва ишонч бўлиши керак. Вақт билан беллашувимизда сабр энг катта ёрдамчи, ҳамроҳимиз ҳисобланади. Сабр қилган доим ғолиб бўлиб келган. Хаётнинг бизга берган совғаларини хам албатта унутмаслигимиз керак. Кутилмаганда эшигимизни қоққан дардли, шу билан бирга ёқимли совғалар, хар бирини севиб яшашни, хар биридан мамнун бўлиб, рози бўлиб яшашни ўрганиб келганимиз сари шукур қилишга етиб келамиз.