Архив рубрики: Jarayon

ЁШ ТАДБИРКОР-ЭЛГА МАДАДКОР!

Бугун атрофимизга назар ташлар эканмиз ҳар жабҳада ривожланиш ва янгиланишларга гувоҳ бўламиз. Айниқса, юртбошимизнинг тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантириш борасидаги чора-табдирлари, тадбиркорлик фаолиятининг аҳоли орасида кенг қулоч ёйишига сабаб бўлмоқда. Пулдан пул келтириб чиқарувчи тадбиркорлар сонининг ортиши жамиятни камбағаллик даражасидан олиб чиқадиган ягона омилдир. Batafsil ЁШ ТАДБИРКОР-ЭЛГА МАДАДКОР!

“BUXORO YOSHLARI” СИЗ БИЛАН: “ОБУНА-2021” ТАШАББУСКОРЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Эътибор ва рағбат, нафақат, ижодкорни, балки жилла қурса, ижодкорни қўллаб-қувватлаган ҳар қандай кишини ҳам илҳомлантириши, шубҳасиз.

“Buxoro yoshlari” газетаси 2001 йили нашр юзини кўрган. Илк давридаёқ ўз ўқувчиларини топган, талабаларнинг олтин дамларида қўлма-қўл бўлиб ўқилган. Ёши каттаю-кичикнинг кўнглини ром этган. Шукурким, ҳалиям шу залворини йўқотмади. Сифат, дизайн ва мазмунан анча ўсди. Қамрови, биргина вилоятмас, қўшни ҳудудлар ижодкорларини ҳам ўз сaҳифаларининг меҳмонига айлантирмоқда.

Бошқа нашрлар қатори, газетачиликнинг оғир, синовли ва залворли кунларини ҳам бошидан ўтказмоқда. Амал-тақал қилиб, 1000 донаданми ошдик. Шунгаям хурсанд бўлдик. Ҳарқалай, Таҳририят ходимларига “тоғ” яратиб беролмасак-да, ҳарна, газетанинг “ўлмай”, ўз вақтида газетхонлар қўлига етиб боришига етади. Обуна бўлганларнинг эшигига газетамиз сонларининг кириб борганининг ўзи биз учун байрам. Шеъру ҳикояси, мақолаю хабари чиққан ўқувчимизнинг “Уре, менинг ижодим чоп этилибди” дея шеригига газетамизни кўрсатиб қўйгани бизни ўн карра хурсанд қила олади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги 18-30 ёшлилар орасидаги расмий ишсизлар сонини маълум қилди

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллиондан зиёд бўлиб, бу мамлакат аҳолисининг қарийб 55 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифаларга бағишлаб ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида сўз юритилди.

Йиғилишда давлат раҳбари ёшлар билан янгича ишлаш тизимини иккита муҳим йўналишда ташкил қилиш лозимлигини қайд этди.

«Биринчиси – ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш бўлса, иккинчиси – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишдир. Қанчалик қийин бўлмасин, барча даражадаги раҳбарлар шуни яхши билиши керакки, ушбу вазифаларни бажаришимиз шарт ва зарур. Бошқа иложимиз ҳам, йўлимиз ҳам йўқ.

Бугунги кунда 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз ёки 844 минг нафарни ташкил этмоқда (бу умумий ишсизлик даражасидан 1,5 бараварга кўп). Ҳисобга олинмаган ишсизлар сони эса бундан-да юқори. Бундай муаммоларни тизимли ҳал этиш мақсадида, Республика ишчи гуруҳи жойларда ўғил-қизларнинг таклифларини «маҳаллабай» ўрганмоқда.

Ҳозирга қадар Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва пойтахтимизда 50 мингга яқин ёшлар билан мулоқотлар ўтказилди. Билдирилган таклиф ва истаклар асосида, туман ва шаҳарлар кесимида «Ёшлар дастурлари» тасдиқланди», деди Президент.

Адлия вазирлиги: ортиқча ҳужжат талаб қилганлиги учун олий таълим муассасаларига чоралар кўрилди

Сўнгги йилларда олий таълим тизимини модернизация қилиш, қабул жараёнларига замонавий технологияларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Batafsil Адлия вазирлиги: ортиқча ҳужжат талаб қилганлиги учун олий таълим муассасаларига чоралар кўрилди

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви: МАБЛАҒ ТАЛАБ ҚИЛГАН МУРОЖААТЛАР ҚИСҚА ФУРСАТДА ҲАЛ ҚИЛИНАДИ…МИ?!

– Мен, Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомладим. Замонавий ўқув марказини ташкил этиш бўйича лойиҳам бор. Лойиҳамга кўра, 8 та фан йўналиши ва IT технологиялари бўйича ўқув курслари ташкил этилади. Ўз биномга эгаман. Фақат молиявий ёрдам берилса, бўлгани. Айни пайтда ўз лойиҳаларимни амалга оширишим учун имтиёзли кредит асосида 250 миллион сўм олмоқчиман,- ўзини Оқилжон Миржонов, дея таништирган йигит вилоят ҳокимига.
Batafsil “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви: МАБЛАҒ ТАЛАБ ҚИЛГАН МУРОЖААТЛАР ҚИСҚА ФУРСАТДА ҲАЛ ҚИЛИНАДИ…МИ?!

Матбуот анжумани: “Обуна-2021”. Газета ва журналист келажаги

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан журналистлар ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Batafsil Матбуот анжумани: “Обуна-2021”. Газета ва журналист келажаги

Тожикистонда муҳтожларга 15 миллион доллар тарқатилди

Тожикистонда 390 мингдан ортиқ кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлар, етимлар ва қаровсиз болалар, шунингдек, ёрдамга муҳтож чет элликлар – қочқинларга бир марталик манзилли ижтимоий нафақалар тўланди. Бу ҳақда Asia-Plus хабар қилди. Batafsil Тожикистонда муҳтожларга 15 миллион доллар тарқатилди

Бухоро ҳокимлиги коронавирус инфекциясининг кириб келиши олдини олиш штаби қошида ташкил этилган кўмак қанотлар муаммоларга ечимми?

Бугун коронавирус пандемияси дунё давлатларини, бутун инсониятни жиддий синовдан ўтказмоқда. Дунё аҳлини ўйга толдираётган бу ташвиш бизнинг мамлакатни ҳам четлаб ўтмади. Жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб, Ўзбекистон ҳам “карантин” тизимига ўтди: қоидалар қатъийлашди, чекловлар кучайди. Batafsil Бухоро ҳокимлиги коронавирус инфекциясининг кириб келиши олдини олиш штаби қошида ташкил этилган кўмак қанотлар муаммоларга ечимми?

ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА…

Бухорода жорий йилнинг 27 апрель куни кечки пайтда бошланган кучли шамол ва ёғингарчилик вилоят ҳудудларига жуда катта талофат етказди. Айниқса, вилоятнинг чекка туманлари саналган Олот ва Қоракўл табиий офатдан кўпроқ азият чекди.  Batafsil ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА…