Архив рубрики: Ma`naviyat va ma`rifat

АТЛАС ВА АДРАС МАТОЛАРНИНГ СЕҲЛИ ЖИЛОСИ

Фестивал Бухори шарифни атласу адрасга буркаб юборди. Ҳар қадамда кўзни қамаштирувчи матолару сержило ипакларни учратасиз. Томоша қила туриб марғилонликларга тасанно айтгингиз келади.

Гўли гул, сеҳрли ҳунар соҳиби наманганлик Анвар Тожибоев ҳам фестивалга иккинчи маротаба 20 дан ортиқ атлас ва адрас матолари билан иштирок этмоқда.   Batafsil АТЛАС ВА АДРАС МАТОЛАРНИНГ СЕҲЛИ ЖИЛОСИ

РИШТОН КУЛОЛЧИЛАРИ

 Нодир девонбеги мадрасасидан Мағокки Атторон масжидигача ястанган пальонларни сайр қилар экансиз, ҳар бир ҳунарманднинг санъат асарларидан баҳра олиб, шукроналик ва ҳурлик туғёнини ҳис этасиз. Бу, албатта, мустақиллик меваси. Бугун фестиваль баҳона ўз санъатини бутун дунёга намоён этаётган ана шундай истеъдодли риштонлик кулолсоз ҳунарманд Равшан Тожиддиновдир. Batafsil РИШТОН КУЛОЛЧИЛАРИ

ТУРИЗМ ИСТИҚБОЛЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО АНЖУМАН

Миллий ҳунармандчилик равнақи, туризм соҳасида кўрсатилаётган хизматлар турини хорижлик сайёҳлар ўртасида тарғиб этиш, тажрибали ва моҳир усталар меҳнати билан яратилган бетакрор санъат асарлари, серқуёш диёримиз табиатининг шифобахш ўсимликлари кўргазма-ярмаркаларини ташкил этишни илгари сурган, шунингдек, ўтмиш усталари жило берган заргарлик, зардўзлик, каштачилик, кандакорлик буюмлари, шу заминда тўқилган ипак гиламлар, зарринқалам хаттотлар ва мусаввирлар яратган қўлёзма китоблар ва миниатюралар дунёдаги энг машҳур музейларнинг ноёб экспонатларини яна бир карра дунёга намойиш этишдек эзгу мақсадни кўзлаган фестиваль давомида ташкил этилган илмий-амалий конференция диққат-марказдадир. Batafsil ТУРИЗМ ИСТИҚБОЛЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО АНЖУМАН

НУРОТАЛИК КУЛОЛЧИЛАР

Фестивалга ташриф буюрган меҳмонлар орасида нуроталик кулолчилар алоҳида ажралиб турди. Эътиборли жиҳати, улар орасида Нурота туман ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси Жавлонбек Холниёзов ҳам бор. Ёш истеъдод соҳиби устози тажрибали ҳунарманд, рассом ва кулол Баҳодир Сарибоевдан кулолчилик ҳамда тасвирий санъатнинг миниатюра сир-асрорларини чуқур эгаллаб бормоқда. Batafsil НУРОТАЛИК КУЛОЛЧИЛАР

ДУНЁНИ ЛОЛ ЭТГАН ШАҲАР

Дунё аҳлининг меҳрини қозониб келган улуғ ва маҳобатли Арк қўрғони, меҳмондўстликка ишора Лаби Ҳовуз бўйлари, маърифат, маънавият ва тараққиёт гултожи саналган Нодир Девонбеги, Масжиду Калон ва бошқа барча қадим обидалар ҳар бир меҳмонга бағир очди. Минглаб йиллик тарихий обидаларга бешик шаҳар остонаси ҳар доимгидек дунёнинг тўрт бурчидан ташриф буюрган сайёҳлару, мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган меҳмонлар билан янада гўзал. Batafsil ДУНЁНИ ЛОЛ ЭТГАН ШАҲАР

ОЛАМНИ МАҲЛИЁ АЙЛАГАН ДИЁР

Бугун айни шу мақсадлар йўлида кўплаб салмоқли ишлар ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.  Ҳар йили Бухоро шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ипак ва зираворлар” Халқаро туристик фестивали ҳам ана шу ишларнинг кўринишидир. Йилдан йилга қамрови кенгайиб, юртимиз ҳунармандларини, балки чет мамлакатлар усталарини ҳам ўзида бирлаштираётган ушбу тантана чин манода минг йиллик қадрият ва анъаналаримизнинг замонавий талқинидир. Batafsil ОЛАМНИ МАҲЛИЁ АЙЛАГАН ДИЁР