Архив рубрики: Haftalik davom etmoqda

РОМИТАНДА ИҚТИДОРЛИ МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР

Бугун мамлакатимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном олган 2023 йилда соҳа ривожини янги босқичга кўтариш, ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятдаги ўрни ва обрў-эътиборини ошириш бўйича кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу йил Ромитан туманида фаолият олиб бораётган 43 та давлат умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактабларни 1252 нафар ўқувчи ёшлар битирмоқда. Улардан 39 нафари олтин, 7 нафари кумуш медаллар билан 11-синфни тамомламоқда.

Қувонарлиси, ушбу битирувчиларнинг 28 нафари муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиндилар. Ўтган ўқув йилида бу кўрсаткич 25 нафарни ташкил ташкил этган.

Бу ўтган ўқув йилига нисбатан муддатидан олдин олийгоҳга кирган битирувчилар сони бир йилда 3 нафарга ортганини билдиради.

Бугун, 23 июнь куни Ромитан тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида умумтаълим мактабларини олтин ва кумуш медалларга тамомлаган ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирланиш маросимида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими вакиллари, умумтаълим мактаб директорлари, ўқувчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Тадбирни Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев очиб бериб, битирувчиларни бугунги унутилмас кун билан самимий табриклаб, улар мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган имконият ва рағбатдан фойдаланиб, пухта билим эгаллаши, катта ҳаёт йўлида мамлакатимиз ривожи учун астойдил меҳнат қилиши лозимлигини таъкидлади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Ёшлар мураббийи, 1-даражали меҳнат фахрийси Луқмон Бадалов сўзга чиқиб, Ромитан туманида таълим тизимида катта ижобий ўзгаришлар бўлаётганлигини фахр билан тилга олди.

Шундан сўнг, туман ҳокими Умеджон Барноев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Ёшлар мураббийи, 1-даражали меҳнат фахрийси Луқмон Бадаловлар томонидан ўқувчи ёшларга олтин ва кумуш медаллар тантанали тарзда топширилди. 11 йил олган билимим зоеъ кетмади,-дейди 35-умумтаълим мактаби битирувчиси, олтин медал соҳиби Сарвиноз Луқмонова.-Устозларимнинг меҳнати, ота-онамнинг ишончини оз бўлсада оқлаганимдан мамнунман. Олдимда мақсадларим кўп. Шулардан бири олий таълимга топшириб, талаба бўлиш бахтига муяссар бўлиш. Талабаликка қабул қилинишимга эса ишонаман. Чунки, бунга билимим етарли деб ўйлайман.  Таълим соҳасидаги энг юксак мукофотларини олар эканлар, Ромитанлик битирувчилар келажакда ўқиб, ўрганиб, Ватанимизнинг ривожи ва равнақи йўлида астойдил меҳнат қилиш ва фаолият юритишга ваъда бердилар. Бутун туман аҳли номидан барча доно ва билимли фарзандларимизни юксак мукофотлар билан самимий қутлаймиз.

Мукофот муборак бўлсин, азиз битирувчилар!

Ислоҳотлар замирида – қонун устуворлиги ва эл-юрт манфаати мужассам

Зиммасига юксак шараф ва масъулни олган соҳа ходимлари ўз ҳаётини эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдек олижаноб ишга бағишлаган, муқаддас қасамёдига содиқ тинчлик посбонларининг фидокорона хизматлари ҳамиша халқ назарида бўлиб келган.

Batafsil Ислоҳотлар замирида – қонун устуворлиги ва эл-юрт манфаати мужассам

ТИЛЛА БАЛДОҚ

– Ўғил кўрсам, тилла зирак олиб берасиз-а? – эркаланиб сўради Зулайҳо эридан.

– Шунча зиракларинг бор-ку… Ҳа, майли, агар боламиз менга ўхшаса, олиб берганим бўлсин! – Тўйларига уч йил тўлиб, хотини ниҳоят биринчи фарзандига ҳомиладор бўлганини эшитган Акбар ҳам эриб кетди.

Бу гап Акбарнинг ёдидан ҳам кўтарилиб кетган эди. Batafsil ТИЛЛА БАЛДОҚ

Грант лойиҳа амалда “BUXORO YOSHLARI” газетаси томонидан “Мустақиллик механизми” социологик сўровнома ўтказилмоқда

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун берилган давлат гранти олган “BUXORO YOSHLARI” газетасининг “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРОВОН ЯШАЙЛИК!” лойиҳаси доирасидан ўрин олган “Мустақиллик механизми” социологик сўрови ўтказилди. Batafsil Грант лойиҳа амалда “BUXORO YOSHLARI” газетаси томонидан “Мустақиллик механизми” социологик сўровнома ўтказилмоқда

Хотин-қизлар қўмитаси қатъий аралашгач, онаси вафотидан кейин тазйиқ остида вояга етаётган шофирконлик Шукронанинг ҳаётида ёруғ кунлар бошланди

Ота-она (улардан бири)… ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса… ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин” Batafsil Хотин-қизлар қўмитаси қатъий аралашгач, онаси вафотидан кейин тазйиқ остида вояга етаётган шофирконлик Шукронанинг ҳаётида ёруғ кунлар бошланди

Jonas Astrup: “ЎЗБЕКИСТОНДА АВВАЛГИЛАРДЕК МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲОЛАТЛАР КЎП ЭМАС…”

Бухорода пахта йиғим-терими компанияси ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик чора-табирларига бағишланган матбуот ажумани бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Бандлик ва меҳнат муносабатлари  вазирлиги ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти “Учинчи мониторинг” лойиҳаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Batafsil Jonas Astrup: “ЎЗБЕКИСТОНДА АВВАЛГИЛАРДЕК МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲОЛАТЛАР КЎП ЭМАС…”

ГОЛЛАНДИЯЛИК ТАДҚИҚОТЧИЛАР БУХОРОДА

Кеча Бухорога “101” лойиҳаси тадқиқотчиси, журналист, “Шон-шараф майдони”  жамғармаси директори Remko Reiding ҳамда мазкур жамғарма ходимлари Alex Engbers, Ruud van Heel, Caroline Schouwлар ташриф буюрди. Бу ҳақда Бухоро вилоят давлат Архиви маълум қилди. Batafsil ГОЛЛАНДИЯЛИК ТАДҚИҚОТЧИЛАР БУХОРОДА

Бухорода қидирувда бўлган жиноятчи ушланди

Ўтган ҳафта Бухоро вилоят ИИБ ҳамда унинг тизимларида хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан ўтказилган тезкор-қидирув қидирув тадбири ўтказилди. Тадбир давомида қидирувда бўлган жиноятчи қўлга олинди. Бухоро вилоят ИИБнинг маълум қилишича,  жиноятчи 2018 йил 18 апрель кунидан буён қидирувда бўлган. Batafsil Бухорода қидирувда бўлган жиноятчи ушланди