ТАЛАБАЛАР МАҲОРАТИНИ ОШИРМОҚДА

Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида робототехника хонаси фаолияти йўлга қўйилган. Бунда талабалар замонавий компьютерларда роботларни лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, уларни бошқариш, фикрлар ва маълумотларни қайта ишлаш борасида маҳорат ошириб келмоқда.

– Биз автоматлаштириш тезлиги таъсирчан бўлган замонда яшаяпмиз, Бугунги кунда одамлар бажарадиган вазифаларни автоматлар тезроқ ва яхшироқ бажаради. Баъзилар қатор фаолият соҳаларида, айниқса, ишлаб чиқариш ва саноатдаги жараёнларнинг тўлиқ автоматлаштирилиши ишсизликни келтириб чиқаради, деб ҳисоблайди. Аслида, бу ҳамма учун янги имкониятлар тўлқини. Ушбу қурилмалар қанчалик кўп функционал бўлмасин, уларни ишлаб чиқиш, такомиллаштириш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш керак. Жараённи амалга ошириш учун эса мутахассисларга доим эҳтиёж бор, – дейди  институтининг мелиоратив гидрогеология йўналиши 4-босқич талабаси Суҳроб Ўлмасов.