Архив рубрики: Dolzarb mavzu

Президент болаларга қарши жиноятлар учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади

Ўзбекистон Президенти болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қонунни имзолади. Ҳужжат билан бешта кодекс ва олтита қонунга ўзгартиришлар киритилди.

Batafsil Президент болаларга қарши жиноятлар учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади →

Ахир у беш ёшда эди…

Беш ёш. Мен беш ёшлик пайтимни эсласам, кўз олдимга шифтдан тушиб кетган қалдирғоч боласи келади. Ўшанда ўша митти жониворнинг тақдирига чидолмай, неча кунлаб ачиниб, кўз ёш тўккандим. Беш ёшли боланинг идроки шунчалик беғубор, шунчалик соф ва раҳмдил бўлади. У дунёдаги ҳар бир тирик жоннинг оғриғини ўзиникидек ҳис қилади. Унинг олами фақат меҳрдан, эртаклардан ва беғубор орзулардан иборат.

Аммо бугун… Намангандаги ўша беш ёшли митти фариштанинг беғубор оламини ваҳшийларча чил-чил қилишди. Биз қалдирғочнинг боласи ерга тушса йиғлайдиган тарбиядан, ўз гўдагини ҳимоя қила олмайдиган, жамиятда махлуқларни вояга етказадиган даражага қандай келиб қолдик?

Беш ёш — ҳали ҳаёт нималигини, ёмонлик нелигини билмайдиган давр. Бу ёшда боланинг энг катта дарди ўйинчоғи синиши ёки капалакнинг учиб кетиши бўлиши керак эди. Аммо қайсидир бир махлуқнинг нафси сабаб, бир мурғак қалбнинг бутун умри, софлиги ва болалиги куйиб кул бўлди. Бу зулм фақат у гўдакка эмас, бутун инсониятга, миллатнинг юзига туширилган қора доғдир! Митти қалдирғоч беғубор болаликнинг рамзи эди. Бугун эса ўша қалдирғочнинг қанотларини синдиришди.

Бугун мен яна ўша беш ёшли гўдакдек ҳайронман ва бир нарсани ақлимга сиғдиролмаяпман: қандай қилиб?

Қандай қилиб инсон бу ваҳшийликка қўл уриши мумкин?! Бугун жамиятимиздаги мана шундай иблислар борлиги учун, гўдакларни ҳимоя қила олмаётганимиз учун, эркак бўлганимдан уяламан ва бошим ерга теккунча эгик. Номуси топталган фариштагина эмас, бугун бутун миллатнинг виждони зўрланди. Кечир бизни, болажоним… Биз сени асролмадик. Бу ваҳшийликка жим туриш — жиноятга шерик бўлишдир! Махлуқлар энг олий жазога маҳкум этилиши шарт, токи ер юзида беш ёшли қалдирғочларнинг қаноти бошқа ҳеч қачон синмасин!

Шуҳрат Нормуродов

Сенат «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси» ҳақидаги қонунни маъқуллади

Сенатнинг 19-ялпи мажлисида «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун муҳокама қилинди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Азизбек Анваржоновичнинг маълум қилишича, қонун кучга киргач, 2027 йилдан 1-синф дарсликлари янги алифбода чоп этилади.

Қолган синфлар дарсликлари эса амалдаги янгиланиш даврийлиги асосида босқичма-босқич янги алифбога ўтказилади. Хусусан, 2–4-синф дарсликлари ҳар 3 йилда, 5–11-синф дарсликлари эса ҳар 5 йилда янгиланади.

Шу тариқа, вазирлик режасига кўра, 2027 йилдан 2031 йилга қадар барча мактаб дарсликлари янги алифбога тўлиқ ўтказилади.

Вазир ўринбосари бу жараён учун қўшимча маблағ талаб этилмаслигини таъкидлади. Чунки дарсликлар белгиланган муддатларда барибир режали равишда янгиланади.

 

Шунингдек, янги алифбога ўтиш муносабати билан ўқитувчиларни тайёрлаш ишлари ҳам бошланган. 24–28 август кунлари мактаб таълими тизимида ўқув-семинарлар ташкил этилган.

Сенат раиси Танзила Нарбаева эса қонун кучга киришини кутиб ўтирмасдан, тайёргарлик ишларини ҳозирдан бошлаш зарурлигини таъкидлади.

Сенат «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси» ҳақидаги қонунни маъқуллади

Сенатнинг 19-ялпи мажлисида «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун маъқулланди.

Қонунга кўра, амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмаси ўрнига лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан ташкил топади.

Янги алифбога ўтиш жараёнида аввалги алифбо асосида расмийлаштирилган ҳужжатлар ўз кучини сақлаб қолади. Шунингдек, амалдаги миллий валюта ва қимматли қоғозларнинг муомалада бўлишига тўсқинлик қилинмайди.

Давлат органлари ва ташкилотларининг айрим рамзий белгилари, пешлавҳа ва кўрсаткичларидан улар яроқсиз ҳолга келгунига қадар ёки белгиланган муддатгача фойдаланиш мумкин бўлади.

Сенаторлар янги алифбо ўзбек тилининг имло қоидаларини такомиллаштириш, давлат тилидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва тилни рақамлаштириш жараёнини ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Муҳокама якунида қонун Сенат томонидан маъқулланди.

ОАВ янгиланган ўзбек алифбосида ишлаши мажбурий қилинади

«Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун кучга киргач, оммавий ахборот воситалари янгиланган алифбода иш юритиши мажбурий қилинади. Бу ҳақда Сенатнинг 19-ялпи мажлисида Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари Нодиржон Холбўтаев маълум қилди.

 

Унинг айтишича, янгиланган алифбо расмий иш юритиш ва давлат идораларида ҳам ягона стандарт сифатида қўлланади.

 

«Қонун кучга киргандан кейин барча оммавий ахборот воситалари тасдиқланган, такомиллаштирилган алифбода иш юритишини қатъий қилиб қўйишни режалаштиряпмиз», – деди Холбўтаев.

 

Шу билан бирга, фуқаролар шахсий ёзишмаларда ўзлари ўрганган алифбодан фойдаланишда давом этиши мумкин. Мажбурий талаб асосан расмий иш юритиш ва расмий ОАВга тааллуқли бўлади.

 

Холбўтаевнинг таъкидлашича, янги алифбога ўтиш учун технологик шароитлар ҳам яратилади. Жумладан, клавиатураларга янги ҳарфларни жойлаштириш, матнларни амалдаги кирилл ва лотин ёзувидан янгиланган алифбога автоматик ўгирувчи дастурларни кенг жорий этиш режалаштирилган.

 

Унинг маълум қилишича, алифбони такомиллаштириш бўйича сўнгги 10 йилда 10 дан ортиқ конференция ва муҳокамалар ўтказилган, ҳозир қабул қилинаётган вариант эса бешинчи лойиҳа ҳисобланади.

Янги вариантни тайёрлашда рақамли технологияларга мослик, қардош халқлар ва Европа давлатлари алифболари тажрибаси инобатга олинган. Холбўтаевга кўра, янгиланган ҳарфлар жадидлар 100 йил аввал қўллаган алифбо ва 1993 йилда қабул қилинган лотин алифбосидаги шаклларга яқин.

Интернетда шахсий маълумотлар ҳимояси жиддий муаммога айланмоқда

Ахборот технологияларининг жадал ривожланиши инсонлар учун кенг имкониятлар яратмоқда. Онлайн платформалар, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар алоқа, бизнес, таълим ва кўнгилочар воситалари сифатида кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Бироқ, бу имкониятлардан ким қандай мақсадда фойдаланиши ҳам масаланинг муҳим жиҳати ҳисобланади. Batafsil Интернетда шахсий маълумотлар ҳимояси жиддий муаммога айланмоқда →

Виртуал платформалар психотроп моддалар савдоси маконига айланмоқда(ми)?

Эслатиш жоиз бўлса, ўтган йили Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда ёшлар ва ўсмирлар ўртасида гиёҳвандлик воситалари ҳамда психотроп моддалар истеъмолининг олдини олишга қаратилган жамоатчилик эшитуви ўтказилган эди. Йиғилишда тобора глобал муаммо сифатида долзарблашиб бораётган ёшлар, хусусан, ўсмирлар ўртасида гиёҳванд, психотроп фаол моддалар истеъмоли ва савдоси, ғараз ниятли, нопок кимсаларнинг бундай қабиҳ ишларга ёшларни жалб қилиш ёки улардан фойдаланаётгани масалалари, бунинг олдини олиш чоралари атрофлича муҳокама қилинган

Batafsil Виртуал платформалар психотроп моддалар савдоси маконига айланмоқда(ми)? →

КРЕДИТГА ОЛИНГАН УЙНИ СОТСА БЎЛАДИМИ?

 САВОЛ;

Мен ипотека шартномаси асосида кредитга уй олган эдим. Хозирги эхтиёжимдан келиб чиқиб уйни сотмоқчи бўлсам танишларим менга уйни кредитини тўлаб бўлмагунимча буни иложи йўқ эканлигини айтяпти. Шу тўғрими ?

Batafsil КРЕДИТГА ОЛИНГАН УЙНИ СОТСА БЎЛАДИМИ? →

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-938-сонли қонуни билан Жиноят Кодексига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига 46-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:«Агар шахс суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами ўттиз кундан кўпроғини ўташдан узрли сабабларсиз бўйин товласа ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетса, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Жазони ўташдан бўйин товланган вақт жазонинг ўталган муддатига қўшиб ҳисобланмайди»;

Бундан ташқари 481-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди: Озодликни чеклаш суд томонидан маҳкумга нисбатан уй-жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай тақиқлашдан ёхуд ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқишни чеклашдан иборат»;

Шунингдек, ЖК 73-модда: учинчи қисмининг «в» бандидаги «шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилган шахс жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этганлиги учун ҳукм қилинган бўлса» деган сўзлар чиқариб ташланиб, тўртинчи қисми «г» бандининг ўзбекча матнидаги «нисбатан қўлланилмайди» деган сўзлар чиқариб ташланди; тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги «д» банд билан тўлдирилди: «д) жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилган ва жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан қўлланилмайди»; шу билан бирга қуйидаги мазмундаги бешинчи — тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилди: «Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш чоғида суд асослар мавжуд бўлган тақдирда, маҳкумнинг зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юклатиши мумкин:

а) ишга ёки ўқишга жойлашиш;

б) муддатидан илгари шартли озод қилинган шахснинг яшаш жойи, иш ёки ўқиш жойи ўзгарганлиги ҳақида унинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи органга хабар бериш;

в) муайян жойларга бормаслик;

г) алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик ёки таносил касаллигидан даволаниш курсини ўташ;

д) Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқмаслик.

Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни ички ишлар органлари, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган ҳарбий хизматчиларнинг хулқ-атвори устидан назоратни эса — ҳарбий қисмлар ёки муассасаларнинг қўмондонлиги амалга оширади.

Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахснинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи органнинг тақдимномасига биноан суд илгари ушбу шахснинг зиммасига юклатилган мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиши ёхуд унинг зиммасига қўшимча мажбуриятлар юклатиши мумкин.

Прокурорнинг тақдимномасига ёки адвокатнинг илтимосномасига биноан суд жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахснинг зиммасига юклатилган мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиши мумкин.

Агар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахс суд томонидан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни ўталмаган жазо муддати давомида бажармаса, суд унинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи органнинг тақдимномасига биноан уни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни бекор қилиш ва ўталмаган жазо муддатини ўташи ҳақидаги масалани кўриб чиқади»;

Бундан ташқари ЖК 74-модда учинчи қисмининг «в» бандидаги «шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилган ва жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан содир этган янги жинояти учун» деган сўзлар чиқариб ташланди.

Боборахим Ачилов,                                                                  Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди раиси