ЁШЛАР: АМАЛ. РАҚАМ. НАТИЖА.  

Айни кунда вилоят аҳолисининг 1038899 нафарини ёшлар ташкил этмоқда. Ёшлар етакчилари томонидан вилоятдаги 544 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 472  573 нафар йигит-қиз тўлиқ хатловдан ўтказилган.

Ижтимоий-иқтисодий ёрдамга муҳтож бўлган 25 737 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилиб, 21 336 нафарининг муаммолари ижобий ҳал этилган. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш ҳамда инфратузилма объектларини барпо этиш учун “Ёшлар дафтари жамғармаси”дан 43,3 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилган.

“Ёшлар баланси” асосида 14 140 нафар “оғир” тоифадаги ёшлар 284 нафар раҳбарларга номма-ном бириктирилган. Уларнинг муаммоларини ҳал этиш учун 15,7 миллиард сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган.

“Ёшлар бандлиги дастури” га киритилган 21 330 нафар ишсиз ёшларнинг 7 941 нафарининг бандлиги таъминланган. 1 853 нафари профессионал таълим муассасаларига жалб қилинган. 3 485 нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилган.

1 719 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 6 нафарига субсидия асосида меҳнат қуроли берилди, 1 нафарига деҳқончилик учун экин майдонлари берилди, 18 нафарига тадбиркорлик учун кредит ажратилди, 870 нафари хунармандчиликка жалб этилди, 34 нафари янги яратилган иш ўринларига жойлаштирилди, 1 808 нафар мактаб битирувчилари хусусий олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.

Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича “Қўқон шаҳар тажрибаси” асосида маҳаллаларда 2 557 нафар жиноят содир этишга мойил бўлган ёшлар аниқланиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича “Ҳаракатлар режаси” ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари, вилоятдаги таълим муассасаларида 4 909 маротаба “Давомат” ва “Тиғ” тезкор рейд тадбирлари ўтказилиб, муаммоли ёшларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Фарзандига таълим бериш мажбуриятини бажармаган 5 48 нафар ота-оналарга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Хонадонма-хонадон хатлов ишлари орқали 12 129  нафар хориждаги ёшлар баланси шакллантирилган. Уларнинг 11 305 нафари ишлаш учун, 598 нафари ўқиш учун ҳамда 229 нафари доимий яшаш ва бошқа сабабларга кўра чиқиб кетгани аниқланган.

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги лойиҳаларининг биринчи мавсумида 315 302 нафар ва иккинчи мавсумида

346 580 нафар ёшлар жалб этилган.

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги натижалар ҳам салмоқли. Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл тўплаган 1163 нафар ёшларга 1 миллиард 938 миллион сўмлик имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилган.

2024 йилда Ёшларга оид давлат сиёсати борасида амалга ошириладиган мақсадли кўрсаткичларни белгилаб олиниб, 9 та йўналишда, жумладан, давлат кўмагига муҳтож “оғир” тоифадаги ёшлар билан ишлаш йўналишида, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, битирувчи ёшлар бандлигини таъминлаш, хориждаги ёшлар билан ишлаш, норасмий банд ёшларга ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўмаклашиш, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар ва вояга етмаганлар билан тизимли ишлаш, маҳаллаларда ёшларни “Беш ташаббус олимпиадаси”га жалб этиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидорли ёшларни излаб топиш, истеъдодини рўёбга чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш йўналишларида жами 506 758 нафар ёшлар қамраб олинади.

Шунингдек, “Ибрат фарзандлари” Youtube платформаси орқали 81 903 нафар, “lbrat Academy” мобил иловаси орқали 250 000 нафар, “UzChess” лойиҳасига 30 996 нафар, волонтёрлик ва лидерлик лойиҳаларга 52 497 нафар ҳамда интеллектуал ўйинларга 91 362 нафар ёшларни кенг жалб қилиш чоралари кўрилади.