МАКТАБЛАР ЎҚУВГА НЕЧОҒЛИ ТАЙЁР?

Бухоро шаҳридаги 5-умумий ўрта таълим мактаби Бухоронинг эски шаҳар ҳудудида жойлашгани боис ҳам, ўқувчилар бир неча йўналишдан тор ва берк (тупик) кўчалардан қатнашади.

Мактаб ҳовлиси асфальтланган бўлса-да, ўқувчилар шағал ётқизилган кўчадан мактабга кириб келишади.

Тикланганига 50 йилдан ошган мактаб бугунги кунда жорий таъмирга муҳтож. Жорий ўқув йилида мактаб томонидан енгил таъмирланган. Эшик-деразалари ҳамда ошхонаси жиҳозлари анча эскирган. Раковиналар носоз аҳволда. Худди шунингдек, фаоллар зали ҳам кун талабига жавоб бермайди.

Мактабда 400 нафарга яқин бола таҳсил олади. Азим Каримов 2021 йилнинг март ойида мактаб директори лавозимига тайинланган.

-Албатта, қурилиш-таъмирлаш ишларида муаммолар йўқ эмас. Бироқ, келгуси ўқув йилида мактабимиз жорий таъмирга қўйилган, -дейди мактаб директори Азим Каримов.

Бизнинг эътиборимизни бир синфхона эшигидаги “2 “А” синфи 39-ИДУМ” деган ёзув ўзига жалб этди. Маълум бўлишича, Бухоро шаҳридаги 39-ИДУМ ҳали ўқув йилига тайёр эмаслиги, айни пайтда қурилиш-тиклаш ишлари давом этаётгани боис, мактаб ўқувчилари шаҳардаги бир нечта мактабларда бўлинган ҳолда вақтинча таҳсил олишаётган экан.


Қуйида Биринчи қўнғироқ лаҳзалари суратларда:

Ўқитувчи столи. Изоҳга ҳожат йўқ.

🔺@by_gazetasi