Беш ташаббус ижроси Шофирконда…

Юртбошимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилаётган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги 4 – умумий ўрта таълим мактаби Ёшлар етакчиси Жўраев Сухроб томонидан магнитли шахмат доскалари яратилди.

Ҳозирги кунга қадар яратилган шахмат доскалари сони 28 тани ташкил этади. Ушбу магнитли шахмат доскалари мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ҳамда мактаб ўқувчилари учун спортнинг шахмат турини ўрганишлари ва келажакда Халқаро шахмат турнирларида юртимиз шарафини ҳимоя қилишларига замин яратади.

– Юртимиз эгалари бўлган ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга етарлича шароитлар яратиб бериш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ушбу магнитли шахмат доскаларини яратдим. Ушбу магнитли шахмат доскалар ёрдамида мактабда бепул ўқув курсларини ташкил этиб, мактаб ўқувчилари бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига замин яратмоқчиман, – деди Шофиркон тумани 4 – умумий ўрта таълим мактаб ёшлар етакчиси Жўраев Сухроб ўз сўзида.