МИЛЛИЙ ЛИБОСЛАР НАМОЙИШИ

           Жаҳон халқлари кўзини қувонтирувчи миллий матоларимиз, улардан тикилган миллий либослар ҳам азалий қадриятларимиздан бири сифатида эътироф этилади.            Оммавий маданият хуружи тобора хавф солаётган бугунги глобаллашув даврида ёшларимизни айнан миллий либослар орқали анъаналарга содиқ этиб тарбиялашдаги аҳамияти ниҳоятда чексиздир.

 IMG_3675               Фестивал доирасида адрас, атлас ва бошқа матолардан миллий ва замонавий дизайн уйгунлигида тикилган либослар кўргазмаси – таниқли моделерлар ва ёш дизайнерлар иштирокидаги “Ўзбек ипаги – дунё нигоҳида” шоу-дастури шу жиҳатдан ёшларимизда катта таассурот қолдирди.

            Унда 12 та дизайнер томонидан 200 дан ортиқ коллекция тақдим этилди.

IMG_3930

      Кўргазмада “Зебо” салони, Карим Бобомуродов сингари дизайнерлик субъектларидан ташқари Қозоғистоннинг Остона шаҳридан ташриф буюрган Айдар Хан, шунингдек, Тожикистон, Туркманистондан келган сара дизайнерлар ўз коллекцияларини намойиш этишди.

IMG_3613

      Ўз навбатида кўргазмада иштирок этганлар коллекциялар оралиғида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Воҳидов ҳамда бошқа санъаткорлар иштирокидаги мазмунли шоу дастурни томоша қилишди.

Акбар РУСТАМОВ