ДАСТУРЧИ БЎЛМОҚЧИМАН,

-дейди виртуал оламда соғлом ахборот муҳити яратишни ўз олдига мақсад қилган Адизбек Эргашев.

Адизбек – тенгдошлари маънавий оламини бойитиб, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилаётган уддобурро бухоролик ёшлардан бири. У, мана, уч йилдирики, ахборот-технологиялари, дастурий таъминот ҳамда вебишланмалар борасида қатор ишланмаларни амалга ошириб келмоқда.

????????????????????????????????????

Адизбекнинг интернетнинг ёшлар учун мўлжалланган сегментини кенгайтириш ва ривожлантиришга қаратилган илк лойиҳаси http: // buxoro-10maktab.uz/ расмий веб-сайти бўлиб, уни Бухоро шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактабида ўқиб юрган даврида яратгани эътиборга молик. Адизбек мазкур мазкур ишланма орқали Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, ХТВ ҳузуридаги Мультимедия умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази ҳамда ZiyoNet ресурс маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган “Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайт-2014” кўрик-танловида “Энг яхши ўқувчи веб-сайти” йўналишида фахрли ўринни қўлга киритган.

Ҳозирда Бухоро Муҳандислик-технология институти қошидаги 1-сон академик лицейида таҳсил олаётган Адизбек Эргашев ўтган йили “Kamolot” ЁИҲ Марказий Кенгаши томонидан ўтказилган Mit.uz – миллий интернет тармоғи танловининг республика босқичида “mahalla10.uz” сайти орқали “Маҳалла, қишлоқ ва шаҳарлардаги фаровон ҳаёт акс этган энг яхши сайт” номинациясида рағбатлантирувчи совринга эга бўлди. “Юрт келажаги” иқтидорли ёшлар танловида эса “Ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлар ва техник ишланмалар” йўналишида фахрли ўринни эгаллади.

– Бугун виртал олам таъсири “тезлашиб” бормоқда. Муҳими, бунда миллий қиёфамизни йўқотмаслик, хавфсиз ва сифатли медиамаҳсулотлар қабул қилишга ва яратишга бел боғлашимиз, четдан кирадиган ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунититет ҳосил қилмоғимиз даркор. Мен келажакда ўзим яратган сайтлар орқали миллий медиа маконда соғлом ахборот муҳитини шакллантиришга, албатта, ҳисса қўшаман,-дейди Адизбек.

Биз эса тенгдошимизнинг бу йўлда улкан зафарлар қучишига ишонамиз.

            Шавкат БОБОЖОНОВ, “Камолот” стипендианти.