“Бахтли болалик” лойиҳаси бахтли онларни туҳфа этди!

30 июн – “Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилинган. Ойликнинг илк тадбири эса бугун Бухоро ёшлар марказида олдида ўтказилган “Бахтли болалик” лойиҳаси бўлди. Лойиҳа доирасида болажонлар ва уларнинг ота-оналари бир-биридан қизиқарли лойиҳалар ташкил етилди. Aйниқса, ота-оналари билан биргаликда конструкторлардан турли хил ўйинчоқлар шаклини йиғиш ширинтойларга бир олам қувонч бахш етди.

Batafsil “Бахтли болалик” лойиҳаси бахтли онларни туҳфа этди!

112 нафар иштирокчи 4 шарт бўйича беллашди

Бухоро ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят Кенгаши, Бухоро вилоят Халқ таълими бошқармаси, Вилоят жинойи ҳамда маъмурий суди ҳамда Бухоро вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Ёшлар ва қонун” республика танловининг Бухоро вилоят босқичи бўлиб ўтди. Batafsil 112 нафар иштирокчи 4 шарт бўйича беллашди

Бухорода кекса аёлнинг уйига кириб, унга жисмоний азоб бериб, тан жароҳати етказган талончига ҳукм ўқилди

Бир неча маротаба турли жиноятлар содир этиб, озодликдан маҳрум қилинган Когон шаҳри фуқароси Алишер Явмутовга нисбатан бу гал талончилиги учун 7 йилга қамоқ жазоси тайинланди. Batafsil Бухорода кекса аёлнинг уйига кириб, унга жисмоний азоб бериб, тан жароҳати етказган талончига ҳукм ўқилди

Амир Олимхоннинг Зарафшон дарёсига тушган хазинаси

1920 йилнинг 1 сентябрь куни Бухоро амири Саид Олимхон Арк устида аэропланларни кўриб, қўрқиб кетган. Бу баҳайбат қушлар ҳайқириқ билан парвоз қилиб, чангалидаги катта бомбаларни Амир саройига мўлжаллаб ташлашарди. Кучли портлашлар, ўт ва тўзон қасрни ер билан яксон қилиб, ҳимоячиларини эсини оғдириб қўйган эди. Амир (ва бошқалар ҳам) буни — Аллоҳнинг юборган жазоси деб тушунишган. Batafsil Амир Олимхоннинг Зарафшон дарёсига тушган хазинаси

Пешкўдаги Жонгелде овулига виртуал олам кириб бормоқда

Тез кунларда Пешкўдаги олис чўл ҳудудида жойлашган “Жонгелди” овули аҳолиси интернет алоқасидан баҳраманд бўлади. Бухоро вилояти ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати хабар беришича, Жонгелде овулига виртуал олам кириб боради. Batafsil Пешкўдаги Жонгелде овулига виртуал олам кириб бормоқда