Архив рубрики: Bekat

Саида Мирзиёева: “Мактабларда мавжуд камчиликларни тузатмай туриб, мажбурий форма талаб қилинишига ҳали эрта деб ўйлаймиз”

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева келгуси ўқув йилидан мажбурий ягона мактаб формаси жорий этилиши борасида фикр билдирди. Batafsil Саида Мирзиёева: “Мактабларда мавжуд камчиликларни тузатмай туриб, мажбурий форма талаб қилинишига ҳали эрта деб ўйлаймиз”

“Бухоро” аэропорти “МДҲ мамлакатларининг энг яхши аэропорти” деб топилди

Москва шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлатлари Фуқаро авиацияси “Аэропорт” Ассоциацияси конференциясида “Бухоро” халқаро аэропорти иш тажрибаси ўрганишга арзигулик деб топилди. У 2018 йил якуни бўйича “МДҲ мамлакатларининг энг яхши аэропорти” номинацияси ғолиби деб эълон қилинди. Batafsil “Бухоро” аэропорти “МДҲ мамлакатларининг энг яхши аэропорти” деб топилди

“ТЕАТР АКТЁРНИ ЧАХРЛАЙДИ, КИНО ЭСА ФОЙДАЛАНАДИ”

“Дийдор” бекатида янги йилда янги орзуларни ўз мухлисларига армуғон айлаган “Муқимий” номидаги  Ўзбек давлат мусиқали театрининг ёш ҳамда истеъдодли актёри

РАСУЛХОН ҚОДИРХОНОВ Batafsil “ТЕАТР АКТЁРНИ ЧАХРЛАЙДИ, КИНО ЭСА ФОЙДАЛАНАДИ”

ҲАРБИЙ БЎЛОЛМАГАН СИНГИЛМАН!

Болалик хотиралари

1982 йил. Акам армиядан қайтди. Отам хурсанд кутиб олди. Онам йиғлаб қучоқ очди. Опам “Катта бўб қолибсан”лаб аками елкасига уриб қўйди. Укам аками фурашкасини бошига қўндириб олди. Мен эса акамни аскар кийимда кўриб, анграйиб қолгандим. Ватан хизматига қиличдек шай турган акамга ҳавасим келди. Аскар акамнинг олдимга келганини мен, ҳатто, сезмай қолибман. “Ҳа-а, саломни унутдингми, ёки акангними?” – деди кулиб қўлларини мени кўтариб олиш сари чоғланиб келган акам. “Мен ҳам ҳарбий бўламан!” – саломлашиш ўрнида яшиндек чақнаб айтганим шу бўлди. Патила соч синглисидан қўққисдан бу сўзларни эшитган акам ҳеч иккиланмади, ўйлаб ҳам ўтирмади: “Насиб, сен албатта, ҳарбий қиз бўласан!” –деди. Batafsil ҲАРБИЙ БЎЛОЛМАГАН СИНГИЛМАН!

НОГИРОН

Аббос амакининг келини Саодатда тўлғоқ бошланди. Ўғли бир неча кунга бошқа шаҳарга хизмат сафарига кетганлиги боис, Аббос амакининг ўзи келинини туғруқхонага оборишига тўғри келди. Аёли эса оғир бетоб, ўрнидан қўзғалишга ҳоли йўқ.

— Яратган эгамнинг ўзи оқ йўл берсин, қизим!-деди қайнона келинига зўрға ишора билан.

Туғруқхонага келишгач, орадан-озми кўпми вақт ўтмай, Саодатнинг кўзи ёриди. “Ҳолва” деб чиқишди ҳамширалар. Аббос амаки хурсанд бўлиб, уларга суюнчи чўзди. Бироқ, қўллари ҳавода муаллақ қолди. Batafsil НОГИРОН

ЎҒИРЛАНГАН НОН

Иймон чорраҳалари

Санам ая ҳайрон. Ҳар икки куннинг бирида тандир ёқиб, нон пиширади. Камида 7-8та нон чиқаради тандирдан. Ўзи оилада тўрт жон яшашади. Хўжайини ва ўғли узук-кун ишда. Яқиндагина туширган келини эса ийманибгина дастурхонга зўрға қўл чўзса. Қизиқ. Яна икки кун охирламай, нон тугаб қолади. Batafsil ЎҒИРЛАНГАН НОН

ОСТОНАДАН ҚУВИЛГАН ОПА

Ҳикоя

Ҳосила ота-онасининг ўлимидан сўнг ёшгина боши билан ҳали ўзининг эплаб-эплолмаган икки синглисию, уч укасига бош-қош бўлди. Ҳали пишир-тушир, ҳали ҳовли, ҳали бозор-ўчар деганларидек, эҳ-ҳе-е… югур-югурлари кўп экан, бу рўзғорнинг. Мактабда фанларни “аъло” баҳоларда ўзлаштириб юрган қиз турмуш ташвишлари билан бўлиб, тез орада “ёмон” ўзлаштирувчилар сафига тушди-қолди. Batafsil ОСТОНАДАН ҚУВИЛГАН ОПА