Архив рубрики: Yoshlar festivali

Кўҳна заминда янгича нафас

Ўз қудрати ва тенгсиз обидалари билан дунёга донг таратган, не-не буюк зотларга бешик муқаддас макон – Бухоройи шариф яна бир фахр-ифтихорга тўла юксак тантанага мезбонлик қилди. Йўлларию кўчалари ойдин, шаҳар марказидан тортиб, энг олис қишлоқларигача обод бўлган, бугун гўё юрагида қуёш балқиб – “Кўҳна ва боқий Бухоро”ни яратган шариф шаҳар куч-ғайрат, шижоатга тўлиғ ёшлик нафаси ила гуркирради. Batafsil Кўҳна заминда янгича нафас

ВАТАНГА КЕРАКЛИЛИК ҲИССИ

(матбуот анжумани)

“Биз буюк юрт фарзандларимиз!” ёшлар фестивали анъанага мувофиқ  матбуот анжумани билан бошланди. Бухоро Гранд меҳмонхонасининг йиғилишлар залида ташкил этилган анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, олимлар, шоир ва ёзувчилар, халқ артистлари, санъаткорлар, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Batafsil ВАТАНГА КЕРАКЛИЛИК ҲИССИ

Биз буюк юрт фарзандларимиз!

Боболарга муносиб бўл, боболарга,

Олам аҳлини уйғотган даҳоларга.

Оққан дарё оқар, қўшил дарёларга,

Боболарга муносиб бўл, боболарга!

Нақарот:

Сен буюк юрт фарзандисан!

Мен буюк юрт фарзандиман!

Биз буюк юрт фарзандларимиз!

Боболаринг от ўйнатиб дунё кезган,

Муҳтожларга мурувватли қўлин чўзган.

Улуғбеклар от устида юлдуз узган,

Боболарга муносиб бўл, боболарга!

Навоийнинг навосига тўлган дунё,

Бухорийни ўқиб, олим бўлган дунё,

Амир Темур кулса, бахти кулган дунё,

Боболарга муносиб бўл, боболарга!

Ғафлат билан лоқайдликни дўст тутмагин,

Бегонанинг ҳимматига кўз тутмагин,

Сен кимларнинг авлодисан, унутмагин!

Боболарга муносиб бўл, боболарга!

Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири.

Men O`zbekistonni sevaman!

 

 

Истиқлол шарофати билан бугун шариф Бухоро янада чирой очиб, янгидан-янги маданият объектлари, сўлим ва хушҳаво боғлари билан Ўзбекистон дурдонасига айланиб бормоқда. Йил аввалида фойдаланишга топширилган мазкур Абу Али Ибн Сино номидаги мусиқали фавворалар боғи ана шундан масканлар сирасига киради. 7 гектар майдондан иборат кўркам гўшадаги улкан фавворалар шаҳар марказига алоҳида композиция бағишлаб турибди. Batafsil Men O`zbekistonni sevaman!