ЗАРБ

Фестивалнинг яна бир янги лойиҳаларидан бири ёш истеъдодли доирачиларнинг чиқишидир. Ушбу дастур Пойи Калон мажмуасида ўтказилди.

Batafsil ЗАРБ

Ярмарка шукуҳи, маҳорат сабоқлари

Лабиҳовуз бўйидаги 150 дан зиёд савдо пештахталарида чустлик пичоқчилар, риштонлик кулоллар, марғилонлик атлас ва адрас тўқувчилар, бухоролик зардўз ва кандакорлар, сурхондарёлик ва шофирконлик каштадўзлар, тожикистонлик ва қирғизистонлик ­дизайнер-чеварлар, хуллас, фестивалга келган барча ҳунарманд­лар ўз маҳсулотларини шаҳар аҳли ва чет элликларга сотдилар.

Batafsil Ярмарка шукуҳи, маҳорат сабоқлари

КЎНГИЛЛАРУ ЮРТ ОБОД, ХАР БИР ЛАХЗА УТАР ШОД

Карнай-сурнайлар садолари остидаги тантанали юришлар Фестивалга чинакам байрам тусини берди. Халқ амалий санъати усталари, таниқли фольклор ва театр гуруҳлари, хонандалар, мусиқачилар, раққосалар, бахшилар, қизиқчилар, чавандозлар, дизайнер-рассомлар, ҳунармандлар, ошпазлар, бир сўз билан айтганга, маданият ва санъат соҳасининг кўплаб йўналишларида ном қозонганлар ўз кўргазмалари билан чиқишди. Завқу-шавқ лаҳзалари кўнгилларга кўчди.

Batafsil КЎНГИЛЛАРУ ЮРТ ОБОД, ХАР БИР ЛАХЗА УТАР ШОД

АНЪАНАЮ УРФ-ОДАТ,

 Мамлакатимизда миллий қадриятларимизни тиклаш ва бойитишга алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур Фестиваль ҳам бу борадаги ишларнинг давоми сифатида боқий меросимиз ва анъаналаримизни келгуси авлодларга етказишда ўзига хос кўприк вазифасини ўтади.

Batafsil АНЪАНАЮ УРФ-ОДАТ,

ГУЗАЛ АНЪАНАЛАР САРИ

Эрталаб Бухоройи шарифнинг Эски шаҳар қисми одатдагидан гавжум бўлди. Бу ерда сайёҳлик ташкилотлари вакиллари, ҳунармандлар, вилоят мусиқали драма ва қўғирчоқ театрлари артистлари, шаҳар ва туманлардаги фольклор-этнографик жамоалари, олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари талабалари, мактаб ўқувчилари тўпландилар.

Batafsil ГУЗАЛ АНЪАНАЛАР САРИ