Архив рубрики: Moziydan sado

АРЧА ВА ЯНГИ ЙИЛ ТАРИХИ

Янги йил байрами ўзгача шукуҳга эга. Бу оилавий байрам. Бу турли мўъжизавий онларни ваъда қилувчи шодиёна. Барча оила аъзолари, айниқса, болажонлар қалбига эртакнамо руҳият олиб кириши ҳеч кимга сир эмас. Аслида у қачон пайдо бўлган? Арча безатиш-чи. Batafsil АРЧА ВА ЯНГИ ЙИЛ ТАРИХИ

БУХОРО ДЕВОРИ ТАРИХИ

Девор сўзининг асл луғавий маъноси “шаҳарнинг айланма кўйлаги” деган маънони англатади. Яъни шаҳар атрофини ўраб олган мудофаа иншоотидир.

Қадимги шаҳар-давлатчилик анъаналарига назар ташлайдиган бўлсак, шаҳарларнинг давлатчилик бўлишига асосий омиллардан бири бу – уларнинг мудофаа деворлари билан ўраб олинганлигидадир. Бухоро воҳасининг аҳолиси ҳам чўл ерларда яшовчи кўчманчи-чорвачи қабилаларни босқинчилик ҳужумларидан сақлаш мақсадида воҳа атрофи  мустаҳкам девор билан ўраб олган. Batafsil БУХОРО ДЕВОРИ ТАРИХИ

БУХОРХУДОТЛАР САРОЙИ

 Бухорхудотлар VI-VIII асрларда Бухорони идора қилган сулола ҳисобланади.  Мамлакатининг майдони ҳозирги Бухоро вилоятининг Бухоро, Когон, Ромитан, Жондор ва Қоракўл ҳудудларининг каттагина қисмини эгаллаган. Бухорхудот ҳукмдорлардан Коно мамлакатда биринчи бўлиб ўзининг тасвири ва унинг остига “Бухоро ҳокими” деган ёзув зарб қилинган кумуш тангалар чиқарган. Batafsil БУХОРХУДОТЛАР САРОЙИ

АБАДИЯТГА МУҲРЛАНГАН СИЙМО

        Бобур уйғониш даврининг типик ҳукмдори, мард ва тадбиркор ҳамда дилбар шахс. У санъат ва адабиётга ошноманд инсондир.

 Жаваҳарлаъл Неру

Ўзбек халқининг атоқли фарзанди, олим ва давлат арбоби  Заҳириддин Муҳаммад Бобур серқирра ижодкор сифатида дунё тамаддунида ўчмас из қолдирган. Бу улуғ ватандошимиз мумтоз шоир, буюк олим, кучли саркарда бўлибгина қолмай, ўз даври меъморчилик санъатининг янада равнақ топишига салмоқли ҳисса қўшган моҳир меъмор ҳамдир. Batafsil АБАДИЯТГА МУҲРЛАНГАН СИЙМО

БУХОРОГА ТАЪЗИМ АЙЛАГАН ҲУКМДОР

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 679 йиллиги

Бухоро қадим замонлардан буён маданият ва маърифат, илмли ва донишманд кишилар жамланган шаҳар сифатида шуҳрат қозонган. Қай бир салтанат ёхуд империя бўлмасин, шаҳар маъмурий марказ ва пойтахт бўлиб хизмат қилган.  Турк хоқонлиги, Сомонийлар сулоласи даври ва бошқалар шулар жумласидандир. Айниқса, Темурийлар даврида Бухорога алоҳида эътибор қаратилган. Batafsil БУХОРОГА ТАЪЗИМ АЙЛАГАН ҲУКМДОР

МАДАНИЙ МЕРОСГА ЭЪТИБОР – ЖАМОАТЧИЛИК ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА

Халқимиз хилма-хил тарихий ёдгорликларга, миллий қадриятларимиз акс этган урф-одатларимизга бой. Ҳозирги кунда ҳам ммиллий анъаналаримизга садоқат, маънавиятимизни юксалтириш руҳидаги ишларимиз оз эмас.

Бухоро шаҳри тарихий обидалар, бой ўтмишимиздан хабар берувчи ёдгорликларга бой. Шу ўринда уларни ҳамиша зиёрат этиш борасида бир мулоҳазани билдирмоқчимиз. “Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ” дегандай юртдошларимиз мазкур ёдгорликларга баъзан эътиборсизлик билан лоқайд муносабатда бўладилар. Аксинча, дунёнинг турли бурчакларидан минглаб доллар сарфлаб келаётган чет эллик сайёҳларни Бухоро зиёратгоҳларида тез-тез учратиш мумкин.

Бухоронинг ҳар қарич ери, олтинга тенг тупроғини муқаддас билиб, қадим ёдгорликларни асраб-авайлаш ва муҳофаза қилиш ҳар биримизнинг фарзандлик бурчимиз эканлигини унутмайлик. Batafsil МАДАНИЙ МЕРОСГА ЭЪТИБОР – ЖАМОАТЧИЛИК ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА

МОЗИЙНИНГ МАНГУ МАЁҒИ

Қадимдан минори бор юртнинг қадди ҳамиша сарбаланд бўлади, дейишади. Ана шундай мағрур, тарих синовларида тобланган, улуғвор миноралар шаҳри – Бухоро ўзининг минг йиллик обидалари билан дунё аҳлини мана неча асрларки, ҳайратга солиб келади.  Ўтмиши тоғларданда юксак, шонли тарихнинг жонли гувоҳи бўлган Бухорода кўплаб миноралар мавжудки, улар қарийб ўттиз асрни қаршилаган шариф шаҳар ҳуснига кўрк қўшиб келмоқда. Вобкент минораси,  Чорбакр, Қасри  Орифон,  Соктаредаги минора ва бошқалар шулар жумласидандир.  Аммо, Бухоро миноралари орасида Минораи Калон (Калон минораси) ўзининг маҳобати, нақшларининг мураккаблиги, бежиримлиги ҳамда не-не жангу жадаллар ва табиат синовларига дош бериб келаётганлиги билан алоҳида ажралиб туради. Бунинг сир-синоати нимада дейсизми? Унда диққат қилинг! Batafsil МОЗИЙНИНГ МАНГУ МАЁҒИ