НОГИРОН

Аббос амакининг келини Саодатда тўлғоқ бошланди. Ўғли бир неча кунга бошқа шаҳарга хизмат сафарига кетганлиги боис, Аббос амакининг ўзи келинини туғруқхонага оборишига тўғри келди. Аёли эса оғир бетоб, ўрнидан қўзғалишга ҳоли йўқ.

— Яратган эгамнинг ўзи оқ йўл берсин, қизим!-деди қайнона келинига зўрға ишора билан.

Туғруқхонага келишгач, орадан-озми кўпми вақт ўтмай, Саодатнинг кўзи ёриди. “Ҳолва” деб чиқишди ҳамширалар. Аббос амаки хурсанд бўлиб, уларга суюнчи чўзди. Бироқ, қўллари ҳавода муаллақ қолди. Batafsil НОГИРОН

ЎҒИРЛАНГАН НОН

Иймон чорраҳалари

Санам ая ҳайрон. Ҳар икки куннинг бирида тандир ёқиб, нон пиширади. Камида 7-8та нон чиқаради тандирдан. Ўзи оилада тўрт жон яшашади. Хўжайини ва ўғли узук-кун ишда. Яқиндагина туширган келини эса ийманибгина дастурхонга зўрға қўл чўзса. Қизиқ. Яна икки кун охирламай, нон тугаб қолади. Batafsil ЎҒИРЛАНГАН НОН

ОСТОНАДАН ҚУВИЛГАН ОПА

Ҳикоя

Ҳосила ота-онасининг ўлимидан сўнг ёшгина боши билан ҳали ўзининг эплаб-эплолмаган икки синглисию, уч укасига бош-қош бўлди. Ҳали пишир-тушир, ҳали ҳовли, ҳали бозор-ўчар деганларидек, эҳ-ҳе-е… югур-югурлари кўп экан, бу рўзғорнинг. Мактабда фанларни “аъло” баҳоларда ўзлаштириб юрган қиз турмуш ташвишлари билан бўлиб, тез орада “ёмон” ўзлаштирувчилар сафига тушди-қолди. Batafsil ОСТОНАДАН ҚУВИЛГАН ОПА

МОЗИЙНИНГ МАНГУ МАЁҒИ

Қадимдан минори бор юртнинг қадди ҳамиша сарбаланд бўлади, дейишади. Ана шундай мағрур, тарих синовларида тобланган, улуғвор миноралар шаҳри – Бухоро ўзининг минг йиллик обидалари билан дунё аҳлини мана неча асрларки, ҳайратга солиб келади.  Ўтмиши тоғларданда юксак, шонли тарихнинг жонли гувоҳи бўлган Бухорода кўплаб миноралар мавжудки, улар қарийб ўттиз асрни қаршилаган шариф шаҳар ҳуснига кўрк қўшиб келмоқда. Вобкент минораси,  Чорбакр, Қасри  Орифон,  Соктаредаги минора ва бошқалар шулар жумласидандир.  Аммо, Бухоро миноралари орасида Минораи Калон (Калон минораси) ўзининг маҳобати, нақшларининг мураккаблиги, бежиримлиги ҳамда не-не жангу жадаллар ва табиат синовларига дош бериб келаётганлиги билан алоҳида ажралиб туради. Бунинг сир-синоати нимада дейсизми? Унда диққат қилинг! Batafsil МОЗИЙНИНГ МАНГУ МАЁҒИ

ВАТАНГА ХИЗМАТ МЕҲНАТДАН БОШЛАНАДИ

Айни тун чўккалаётганда ишдан қайтаётган Зафар ғира-шира қоронғуликда ўриндиқда ўйчан ўтирганча бурқситиб сигарета тутаётган йигитга кўзи тушди. Беихтиёр йигитнинг ёнига чўққалади.

  • Ҳа, ошна, ташвишлига ўхшайсиз, ёрдам керакми?! – сўради Зафар йигитга синчков термулиб.

Сипо кийинган ўзи тенгқур йигитнинг ундан ҳол сўраши бирров ҳамиятига теккандек бўлдию, аммо ўзининг ҳам “ёрилгиси” келиб турган эканми, чуқур хўрсиниқ билан сўз бошлади: Batafsil ВАТАНГА ХИЗМАТ МЕҲНАТДАН БОШЛАНАДИ

ОРЗУЛАРИ ДУНЁ БОЛАЛАР

Бугун ёшлар ташкилоти  билимдон ва зукко, иқтидорли ва салоҳиятли ўғил-қизлар билан мустаҳкам. Ва уларни ўз атрофига бирлаштирган. Хўш, билимда оқсоқ, доим кимлар биландир ёқалашиб юрадиган, безориликни хуш кўрадиган тарбияси оғир болалар-чи?! Уларнинг тақдирига панжа ортидан қараадими? Йўқ, албатта! “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши томонидан ИИБ профилактик ҳисобида турувчи ўғил-қизларга эътиборни янада кучайтириш, уларни жисмоний ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамият тақдири учун керакли инсон бўлиб вояга етишлари учун мустаҳкам замин яратиш мақсадида анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган ҳарбий спорт-соғломлаштириш оромгоҳларида жорий йилда 322 нафар болалар жалб этилди. Batafsil ОРЗУЛАРИ ДУНЁ БОЛАЛАР

ЁШ ОИЛАЛАР ТАҚДИРИ ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

Ўзбек миллати азалдан оилапарвар халқ саналади. Ҳар бир ота-она учун камида учтадан фарзандни дунёга келтириб, уни мустақил ҳаётга тайёрлаш қарздек бўлиб қолган. Бирин-кетин фарзандларини катта оилага айлантираётган ота-оналар учун бу ҳақиқатан жиддий муаммо туғдира бошлайди, айниқса, уй-жой масаласи. Ахир ҳар бир ота-она фарзандига алоҳида уй-жой қилиб беришни истагани билан ҳар кимнинг ҳам бунга қурби етавермайди! Batafsil ЁШ ОИЛАЛАР ТАҚДИРИ ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

ЭНГ МУНОСИБЛАР САРАЛАНДИ

“Ёш мутахассис – 2015”

Мамлакатимизда малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини янада яхшилаш мақсадида олиб борилаётган ишлар диққатга сазовор. Ўз соҳасида юқори натижаларга эришган иқтидор ва истеъдод эгаларини рўёбга чиқариш, ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, ёш авлод вакилларида Ватан туйғуси ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини оширишга кўмаклашиш мақсадида  Ҳаракат томонидан анъанавий тарзда “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови ўтказиб келинмоқда. Batafsil ЭНГ МУНОСИБЛАР САРАЛАНДИ