Архив рубрики: Tengdosh

БИР ҚАТИМ НУР ТАРАТИБ…

 Тонг саҳарда уйқусираган кўзларини ишқалаб ҳовлига чиққан Улуғбек ака гилам тўқув дастгоҳи олдида бир қизалоқни кўриб, аввалига ҳайрон қолди. Кейин зимдан кузатди. Қизалоқ дастгоҳнинг чилқатимларини (қирқип) нозик ва нафис бармоқчалари билан гиламтароқ ёрдамида тарар, сўнгра дастгоҳ тўқмоқчаси билан уни оҳиста-оҳиста уриб қўярди. Улуғбек ака кулимсираганча турмуш ўртоғи Зулхумор опани имлади.

-Вой, ўзимизнинг Маржонаку, қўшни Комилжон аканинг эркатойлари,-деди Зулхумор опа қизалоққа кўзи тушиб.

Маржона мунчоқ кўзчаларини пирпиратганча салом бера солиб, “Мен гилам тўқувчи бўлмоқчиман!”-деди. Batafsil БИР ҚАТИМ НУР ТАРАТИБ…

ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБА ЮТУҚЛАРИ

Сенинг тенгдошинг

Баҳодир Жўраев Тошкент давлат Стоматология институти Бухоро филиалининг 4-босқич талабаси. 2014-2015 йилларда “Камолот” стипендияси соҳиби, 2015-2016 ўқув йилида Ибн Сино номидаги давлат стипендияси совриндори бўлди. Инглиз ва рус тилларида бемалол сўзлаша оладиган Баҳодирнинг ижтимоий ва тиббий мавзуларга илмий мақола ва тезислари республика ва қатор хориж босма нашрларида чоп этилган. Batafsil ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБА ЮТУҚЛАРИ

“КУЁВХЎЖА”НИНГ ТАНТИ БОЛАСИ

  • Пешкўга йўлингиз тушса, “Куёвхўжа”га бирровга бўлсаям назар ташламай кетолмайсиз, опа! Шу маҳалланинг “Қушчи” қишлоғида туғилганман. Эсимни танибманки, ҳар бир кўчаси, ҳар бир гузари обод ва гўзал. Одамлари самимий, танти. Мен ҳам ана шундай танти элнинг бир бўлагиман. Курашларим, ғалабаларим билан жонўртар қишлоғимга бир умр шараф олиб келсам, деб ният қиламан,-дейди катталарга хос тавозе билан Нурмуҳаммад.

Batafsil “КУЁВХЎЖА”НИНГ ТАНТИ БОЛАСИ

Ҳам билимда, ҳам спортда…

— Агар киши астойдил ҳаракат қилса, у, албатта, мақсадга эришади ва ўз мақсадлари сари олға интилаверади, — дейди в “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши қошидаги “Ўқув-услубий маркази” НТМ координатори Миршод Очилов. Шу сўзларни ўзи учун шиор билган Миршод Очилов бугун юртимизнинг серқирра истеъдодлари қаторидан ташаббускорлиги, ҳаракатчанлигию ўткир зеҳни билан ўрин эгаллаган. Болалигидан китоб мутолаа қилишга, илму сабоқ олишга қизиқиши ва иштиёқи баланд Миршод Очилов биринчи синфга боргунга қадар Алифбони ўрганиб, қунт ва равон билан ўқишни ўзлаштириб олган экан. Жуссаси кичиккина, нотиқдан келган  ўқувчининг жажжи шеърлар машқ қила бошлагани эса, ҳатто, ўқитувчиларни ҳайратга солди.  Бугунги кунда ёшларни ватанпарварлик, мардлик ва бунёдкорликка ундовчи, тараққиёт йўлида хизмат қилишга чорловчи дадил туйғулар билан суғорилган  шеърларини шеърият ихлосмандлари  самимий кутиб олишмоқда. Batafsil Ҳам билимда, ҳам спортда…

ОРЗУЛАРИ ОСМОН НИЛУФАР

Сенинг тенгдошларинг

Ҳунардан келса бойлик, турмуш бўлар чиройли, деган ҳикматни ўзи учун шиор билган ёш ҳунарманд Нилуфар Йўлдошева  ютуқ ва муваффақиятлари билан тенгдошлари қалбида ҳавас уйғотиб келмоқда. Batafsil ОРЗУЛАРИ ОСМОН НИЛУФАР