Архив рубрики: Og`riq nuqta

Гулчеҳра Сафарова:  “Кўзи ожиз болалар учун шароит ва имконият яратилмас экан, уларнинг жамиятга дахлдорликларини ошириш ҳақида ўйлаш ҳам шартмас”

Batafsil Гулчеҳра Сафарова:  “Кўзи ожиз болалар учун шароит ва имконият яратилмас экан, уларнинг жамиятга дахлдорликларини ошириш ҳақида ўйлаш ҳам шартмас”

Товуқнинг учгани – томгача

Яқин танишларидан моддий манфаат учун фойдаланиш, ўз биродарларини жарга ғарқ этиш, дўсту дугоналарини қаллоблигу сохтакорлик каби манфур йўлларга бошлашни асли ҳаётининг мазмуни билган ғиждувонлик фуқаро Майсара Бозорова қилмишига яраша жазоланди. Batafsil Товуқнинг учгани – томгача

Нафси ҳакалаклик – қашшоқлик асли

Бозорларимиз мева-чева, қанду асал, ҳил-ҳил егулик, пишириқларга тўла. Афсуски, байрам кунлари бозордаги нарх-наво осмон қадар бўйлайди. Бу инсофдан эмас. Гапирсангиз, тижоратнинг ҳам осон эмаслигини, молларни “оптомдан ҳам қимматга сотиб олишаётганини пеш қилишади. Тўғри, улар ризқларини бозордан териб, ейишади. Бозорда ҳам сочиб қўймаган. Аммо, чегарадан чиқиш… Batafsil Нафси ҳакалаклик – қашшоқлик асли

ХАТАР

Лақманинг калласи тарози палласига қиёс. У ким нима қўйса, ўша томонга оғади. Лақманинг ўз фикрига эга эмаслиги, ўз қараши йўқлиги, албатта, тарозибонга қўл келади. Лоқайд одам учун эса дўстнинг ҳам, душманнинг ҳам, қавму-қариндошу, бегонанинг ҳам аҳамияти йўқ. Бугунги ўта мураккаб ва таҳликали даврда лақмалик ҳам, лоқайдлик ҳам жамиятга, тинч-осуда ҳаётга, хавфсизликка зарар етказади. Batafsil ХАТАР

 БАРОРИДАН КЕЛМАГАН “ОВ”

Cудья  Илҳом Шомуратов ва адвокат Умрзоқ Тўхтаевнинг барбод бўлган режаси

Айтишларича, йиртқичлар бир марта гўшт мазасини тотганидан кейин ов қилишни бошлар экан. Бундай йиртқичлардан фақатгина уларни отиб ўлдириш орқали халос бўлиш мумкин. Порахўрларни ҳам гўшт ейдиган йиртқичларга қиёслаймиз. Порахўр ҳам осонгина келадиган мол-дунёнинг мазасини тотганидан сўнг унга кўнгил қўяр экан, одамлар унга пора бериши учун шундай шартлар ўйлаб топарканки, уларни адо этиш жуда мушкул, айримлари эса деярли имконсиз. Афсуски, йиртқичларга қўлланилган жазони порахўрларга нисбатан қўллаб бўлмайди. Batafsil  БАРОРИДАН КЕЛМАГАН “ОВ”

ЧЕГАРАДАН ЧИҚҚАН… ПАНД ЕЙДИ

Қулоғимизга ҳар қанча нохуш эшитилмасин, кейинги йилларда қизлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар сони ошиб бормоқда.
Тўлиқсиз ўрта маълумотли Бухоро шаҳрилик Насиба Наврўзова ўз хомхаёллари қурбони бўлди. На бирор иш, на ўқиш этагидан тутган бу қиз кунора телефонлашиб турадиган, Россия Федерациясининг Москва шаҳрида мавсумий ишлаётган таниши Миршод исмли шахснинг олдига боришни мақсад қилди.

Batafsil ЧЕГАРАДАН ЧИҚҚАН… ПАНД ЕЙДИ

ТАРБИЯ ЎЧОҒИ – ОИЛА ҚУЧОҒИ

“Келажак бугундан бошланади. Ҳозирги тарбия масаласига эътибор берилмаса, келажак бой берилади. Тарбиядан ҳеч нарсани аямаймиз. Маънавий ва ахлоқий покланиш, иймон, инсоф, диёнат ва шу каби инсоний фазилатлар ўз-ўзидан келмайди. Ҳаммасининг замирида тарбия ётади”

Ислом Каримов. Batafsil ТАРБИЯ ЎЧОҒИ – ОИЛА ҚУЧОҒИ

МУРҒАК ҚАЛБЛАРНИ АСРАЙЛИК!

Қуйидаги воқеалардан шу нарса аён бўладики,  ёшлар хулқ-атворига, айниқса, ота-оналар фарзанд  тарбиясига жиддий ёндошишлари даркор. Болага қараб, унинг оиласига, шажарасига ҳамда унинг маданиятига баҳо беришади. Дунёда тўрт амални бажарган кишига савоблар ёғилар экан. Шулардан бир солиҳ фарзандни вояга етказишдир. Орзулари осмон болаларнинг туйғуларида чиркин ва зарарли ёт фикрлар бўлишига йўл қўймайлик, токи мурғак қалбларга ҳеч бир ёв раҳна солмасин.

Batafsil МУРҒАК ҚАЛБЛАРНИ АСРАЙЛИК!

ҲИЖОБ ЎРАГАН ҚИЗЛАР…

Мамлакатимиз  мустақилликка эришганидан сўнг барча соҳалар сингари динга ҳам катта эьтибор қаратилди, нафақат, бизнинг ислом динимиз, балки бошқа динлар ҳам назардан четда қолмади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эьтиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эьтиқод қилмаслик ҳуқуқига эга, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”- деб белгилаб қўйилгани ҳам фикримизнинг яққол исботидир. Batafsil ҲИЖОБ ЎРАГАН ҚИЗЛАР…