Архив рубрики: Moziydan sado

“ЧОР БАКР”: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

Сулолавий ёхуд оилавий мақбаралардан иборат Чор Бакр зиёратгоҳи некропол (марҳумлар шаҳри) деб ҳам аталиб, тарих фани учун бой илмий аҳамиятга эга. Бир неча асрларки, инсоният қалбини ўзининг маърифат ёғдуси ила чароғон этиб турган ана шундай зиёратгоҳ ансамблларидан бири  Чор Бакрнинг ўтмиши ва бугуни хусусида мулоҳаза юритамиз.  Batafsil “ЧОР БАКР”: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

TARIXIY FILMLAR NAMOYISHI

 Viloyatimizda o`tkazilayotgan “Ipak va ziravorlar” festivali dasturidan o’rin olgan ahamiyatli loyihalardan biri tarixiy filmlar namoyishi bo’ldi. Bu yilgi namoyish repertuaridan o’tgan asrning 20 yillarida Markaziy Osiyoda birinchi bo’lib tashkil etilgan “Buxkino” kinostudiyasi tomonidan suratga olingan shartli nomi “Eski Buxoro” deb atalgan kartina bo’ldi.

Batafsil TARIXIY FILMLAR NAMOYISHI

Dardga darmon ziravorlar

“Ipak va ziravorlar” festivali haqiqatdanda milliy qadriyatlarimiz, urf-odatlarimizni o`zida mujassam etgan do`stlik tantanasidir. Festival davomida ziravorchilar shifobaxsh va xushbo`y ziravorlari bilan ishtirok etishdi.  Jumladan, Buxoro shahridan ishtirok etayotgan ziravorchi Matlabov Dilmurod o`z so`zlarida ziravorlarning inson salomatligiga foydasi haqida alohida ta`kidlab o`tdi: Batafsil Dardga darmon ziravorlar

«МЎЖИЗАЛАР КАРВОНИ» ЙЎЛГА ЧИҚДИ

Фестиваль иштирокчиларининг Минораи Калон майдонидан Лабиҳовуз мажмуасигача бўлган йўналиш бўйлаб карнай-сурнайлар садоси остидаги мўжизалар карвонининг тантанали юриши, очиқ саҳнадаги фольклор ва бахшиларнинг чиқишлари тадбирга чинакам байрам тусини берган бўлса, ҳунармандларнинг ўз маҳсулотлари билан савдо қилишлари учун ташкил этилган 200 дан зиёд дўконлар улар манфаатдорлигини таъминлашнинг янги манбаи бўлди. Сайёҳлик фирмалари вакилларининг шаҳар туристик салоҳиятини, меҳмонхоналардаги шарт-шароитларни ўрганиб, янги шартномаларни тузганлари соҳа равнақини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.

КЎҲНА АНЪАНАЛАРНИНГ ЯНГИ НАФАСИ

Жорий йилнинг26- 28 май кунлари Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Бухоройи шарифнинг кўп асрлик маданий мерос объектлари мужассам бетакрор ва боқий эски  шаҳар манзилида  Бухоро вилоят ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, “Ўзбектуризм” миллий компанияси ҳудудий бошқармаси, “Ҳунарманд” ижодий уюшмаси, “Олтин мерос” халқаро жамғармаси ва қатор нодавлат-нотижорат ташкилотлари ташаббуси билан кенг қамровли анъанавий лойиҳа — XV “Ипак ва зираворлар” фестивали ташкил этилди. Batafsil КЎҲНА АНЪАНАЛАРНИНГ ЯНГИ НАФАСИ

АРЧА ВА ЯНГИ ЙИЛ ТАРИХИ

Янги йил байрами ўзгача шукуҳга эга. Бу оилавий байрам. Бу турли мўъжизавий онларни ваъда қилувчи шодиёна. Барча оила аъзолари, айниқса, болажонлар қалбига эртакнамо руҳият олиб кириши ҳеч кимга сир эмас. Аслида у қачон пайдо бўлган? Арча безатиш-чи. Batafsil АРЧА ВА ЯНГИ ЙИЛ ТАРИХИ

БУХОРО ДЕВОРИ ТАРИХИ

Девор сўзининг асл луғавий маъноси “шаҳарнинг айланма кўйлаги” деган маънони англатади. Яъни шаҳар атрофини ўраб олган мудофаа иншоотидир.

Қадимги шаҳар-давлатчилик анъаналарига назар ташлайдиган бўлсак, шаҳарларнинг давлатчилик бўлишига асосий омиллардан бири бу — уларнинг мудофаа деворлари билан ўраб олинганлигидадир. Бухоро воҳасининг аҳолиси ҳам чўл ерларда яшовчи кўчманчи-чорвачи қабилаларни босқинчилик ҳужумларидан сақлаш мақсадида воҳа атрофи  мустаҳкам девор билан ўраб олган. Batafsil БУХОРО ДЕВОРИ ТАРИХИ

БУХОРХУДОТЛАР САРОЙИ

 Бухорхудотлар VI-VIII асрларда Бухорони идора қилган сулола ҳисобланади.  Мамлакатининг майдони ҳозирги Бухоро вилоятининг Бухоро, Когон, Ромитан, Жондор ва Қоракўл ҳудудларининг каттагина қисмини эгаллаган. Бухорхудот ҳукмдорлардан Коно мамлакатда биринчи бўлиб ўзининг тасвири ва унинг остига “Бухоро ҳокими” деган ёзув зарб қилинган кумуш тангалар чиқарган. Batafsil БУХОРХУДОТЛАР САРОЙИ