Архив рубрики: Ma`naviyat va ma`rifat

Бухорода ўтган “Ёш китобхон” танловида аппеляция берган иштирокчи биринчи ўринга даъвогарлик қилди

Бухоро ёшлар марказида ўтказилган “Ёш китобхон” танлови вилоят босқичининг 10-14 ёшлилар ўртасидаги баҳсларида шофирконлик иштирокчи биринчи ўринга даъвогарлик қилиб, аппеляцияга берди. Бу ҳақда “Ёш китобхон” танловининг вилоят босқичи ҳакамлар ҳайъати аъзоси Акбар Рустамов маълум қилди. Batafsil Бухорода ўтган “Ёш китобхон” танловида аппеляция берган иштирокчи биринчи ўринга даъвогарлик қилди

“ЮРТ РАВНАҚИДА – БИРГАЛИКДА!”

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Фуқаролик жамияти институтларининг жисмонан соғлом, маънан етук баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзуида эълон қилинган давлат грантида “Бухоро ёшлари” газетаси томонидан “Эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлида камарбаста бўлайлик!” мавзуида қўлга киритилган грант лойиҳаси доирасида Бухоро Автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежида  Таҳририят ҳамда Бухоро вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Ким эдигу ким бўлдик?” шиори остида  “Юрт равнақида — биргаликда!” мавзуида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда 300 нафардан зиёд ўқувчи-ёшлар иштирок этишди. Batafsil “ЮРТ РАВНАҚИДА – БИРГАЛИКДА!”

“ЮРТ КЕЛАЖАГИ” – ИМКОНИЯТЛАР МАЙДОНИ

Илм-фан, меъморчилик, санъат, бадиий ижод йўлида тинимсиз изланаётган истеъдодли, иқтидорли фарзандлар миллатнинг маънавий юксалиши, юртнинг эртанги куни, мамлакатнинг равнақ топиши учун катта кучдир. Демакки, “Юрт келажаги” – кўпминг сонли ёшлар учун имкониятлар майдони! Ёшлар томонидан яратилаётган лойиҳалар, ташаббуслар, улар эгаллаётган билиму ҳунар юртимиз келажагига, тақдирингизга даҳлдор. Batafsil “ЮРТ КЕЛАЖАГИ” – ИМКОНИЯТЛАР МАЙДОНИ

МАЪРИФАТ БАЙРАМИ

“Адабиётга эътибор-келажакка, маънавиятга эътибор”

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёнида аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва Ахборот агентлиги ташаббуси билан мамлакатимиз миқёсида “Китоб байрами”нинг муҳим тадбир сифатида ташкил этилгани аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда,ёшлар ўртасида китобнинг ўрни ва аҳамиятини кучайтиришда, уларнинг миллий адабиётга бўлган интилишларини янада юксалтиришда катта аҳамият касб этди. Batafsil МАЪРИФАТ БАЙРАМИ

ПОЙИ КАЛОНДА ЯНГРАР ШОДОН НАВОЛАР

XV — “Ипак ва зираворлар” халқаро туристик фестивалининг тантанали ёпилиш маросими Пойи калон мажмуасида бўлиб ўтди. Унда Бухоро вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Муҳиддин Эсанов, Марказий Осиё халқаро тадқиқотлар институти ректори Пильхо Пак сўзга чиқиб, уч кун давом этган фестивал чинакам маданият ва санъат байрамига айланганлиги, ҳунарманду савдогарларни бир мақсад сари бирлаштирганлиги таъкидланди. Batafsil ПОЙИ КАЛОНДА ЯНГРАР ШОДОН НАВОЛАР

LIBOSLARDA MILLIYLIK AKSI

Jahon xalqlari ko’zini quvontiruvchi milliy matolarimiz, ulardan tikilgan milliy liboslar ham azaliy qadriyatlarimizdan biri sifatida e’tirof etiladi. Ommaviy madaniyat xuruji tobora xavf solayotgan bugungi globallashuv davrida yoshlarimizni aynan milliy liboslar orqali an’analarga sodiq etib tarbiyalashdagi ahamiyati nihoyatda cheksizdir.  Festival doirasida adras, atlas va boshqa matolardan milliy va zamonaviy dizayn uyg`unligida tikilgan liboslar ko’rgazmasi shu jihatdan yoshlarimizda katta taassurot qoldirdi. Batafsil LIBOSLARDA MILLIYLIK AKSI

ТУРИЗМ ИМКОНИЯТЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

Бухоро вилоятида сўнгги беш йилда ҳудудда сайёҳлар оқими 15-20 фоизга ошди. Уларнинг аксариятини Испания, Япония, Малайзия, Индонезия, Буюк Британия сингари хорижий мамлакатлар вакиллари ташкил этади. Batafsil ТУРИЗМ ИМКОНИЯТЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

ТУРИЗМ РИВОЖИГА УЛКАН ПОЙДЕВОР

— Илмий-амалий конференциянинг ўтказилиши Бухоро тарихини ўрганиш, унинг тадқиқ этилмаган саҳифаларини очиш, шариф шаҳарнинг ёшига аниқлик киритиш йўлида маҳаллий олимлар, изланувчилар ва республика илм аҳли сайъ-ҳаракатларини бирлаштириш борасидаги амалий ишгина бўлиб қолмасдан, қадим шаҳарга хорижий сармоядорларни жалб қилиш, туризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида тикланадиган улкан пойдевордир,-дейди “Бухоро мероси” нодавлат-нотижорат ташкилоти директори, тарих фанлари доктори Роберт Альмеев.

МИЛЛИЙ ОПЕРА САНЪАТИ НАМОЙИШИ

Чин маънода минг йиллик қадрият ва анъаналаримизнинг замонавий талқини ҳисобланган фестивалнинг кечки пайти эртакмонанд тусга кирди. Нодирдевонбеги ҳонақоси саҳнасида уюштирилган миллий опера санъати шаҳар аҳлини Лаби-Ҳовуз ёнига чорлади. Batafsil МИЛЛИЙ ОПЕРА САНЪАТИ НАМОЙИШИ

МАРҒИЛОН МАТОЛАРИНИНГ МИЛЛИЙ ЖИЛОСИ

Бутун Бухорони атласу адрасга буркаган водий матоларини ҳар қадамда учратасиз, уларнинг жилокор санъат асаридан завқланасиз. Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридан ташриф буюрган Ахмедовлар оиласи ҳам ана шундай қўли гул ҳунармандлардан. Batafsil МАРҒИЛОН МАТОЛАРИНИНГ МИЛЛИЙ ЖИЛОСИ