Архив рубрики: Istiqlol farzandi

VILOYAT HOKIMI STIPENDIYALARI TOPSHIRILDI    

  Pedagogik texnologiyalarni qo’llagan holda ta’lim-tarbiya sohasida yuqori natijalarga ega maktablar, kollej va akademik litseylar o’rtasida viloyatning eng yaxshi maktabi hamda o’rta maxsus, kasb-hunar ta’limi muassasasi ko’rik-tanlovi g’oliblari hamda fanlarni chuqur o’zlashtirishi, xulq-atvori bilan boshqalarga namuna bo’lgan o’quvchilar viloyat hokimi stipendiyasiga ega bo’lishdi.  Ular tantanali ravishda mukofot va diplomlar bilan taqdirlanishdi.

Batafsil VILOYAT HOKIMI STIPENDIYALARI TOPSHIRILDI    

ИСТИҚЛОЛ ФАРЗАНДЛАРИ

Энг улуғ, энг азиз байрам — Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги яқинлашиб келаётган шукуҳли кунларда қутлуғ айёмга бағишлаб, “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

шщахл Batafsil ИСТИҚЛОЛ ФАРЗАНДЛАРИ

ЮРАГИНГДА ТЕНГСИЗ ВАТАН ЯРАЛСИН..!

Улкан асори атиқалари, меъморий обидалари ила оламни ўзига маҳлиё айлаган, дунё сайқали номини олган Самарқанд, мангу яшил шаҳар Шаҳрисабз, қуёш ўлкаси Хоразм, тарих кўзгуси Термиз, қадимий ва ҳамиша навқирон Бухоро, латиф Қўқон, ўзига хос ўтмишга эга Қарши  каби гўшалари ЮНЕСКО тарафидан инсониятнинг қадимий шаҳарлари сифатида эътироф этилиб энг мўътабар ёдгорликлар сирасига, яъни жаҳон  мероси рўйхатига киритилганининг ўзи шу юртга эҳтиром нишонаси эмасми? Алпомишлар юрти Сурхон, гўзал водийда уч оғайни ботирлардай – Андижон, Фарғона, Наманган; Қорақалпоғистон, Жиззах, Сирдарё, Навоий ва азим Тошкент муҳташам каср – Ўзбекистонинг улуғвор устунларидир. Уч минг йиллик давлатчилик тарихида ўзаро низо ва зиддият, не-не қайғули босқинлару қирғинбаротларни кўрган мушфиқ тарихимиз. Аҳамонийлар, юнон-македон, араб, мўғул босқинчилиги, Чор истилоси… Салкам етмиш йил ҳукмронлик қилган – Шўро салтанатининг миллатимизга етказган моддий ва маънавий зарарини ҳеч бир ўлчамлар билан баҳолаб бўлмайди. Batafsil ЮРАГИНГДА ТЕНГСИЗ ВАТАН ЯРАЛСИН..!

ДАСТУРЧИ БЎЛМОҚЧИМАН,

-дейди виртуал оламда соғлом ахборот муҳити яратишни ўз олдига мақсад қилган Адизбек Эргашев.

Адизбек — тенгдошлари маънавий оламини бойитиб, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилаётган уддобурро бухоролик ёшлардан бири. У, мана, уч йилдирики, ахборот-технологиялари, дастурий таъминот ҳамда вебишланмалар борасида қатор ишланмаларни амалга ошириб келмоқда. Batafsil ДАСТУРЧИ БЎЛМОҚЧИМАН,

ЖИЗЗАХЛИК ЁШ ҲУНАРМАНД

Фестивалга ёш ҳунармандларнинг ташриф буюргани  диққатга сазовор. Барно Нарзуллаева ҳам мана шундай ёш ҳунармандлардан бири.  Ижтимоий кўмакка муҳтож жиззахлик Барно томонидан мунчоқ тошлардан тайёрланган санъат асарлари кўпчиликни ўзига жалб этмай қўймади.

  • Ҳозирда бисерлардан турли кўринишдаги санъат асарларини тайёрлаб, ундан завқланаман. Руҳим тетиклашади. Жисмоний қувватим ошади. Ўз ҳунарим ва истеъдодим билан тенгдошларимдан ортда қолмай, ютуқ ва муваффақиятларга эришаётганим менинг қувончим, менинг бахтим, — дейди қаҳрамонимиз .

ЁШ КАНДАКОР

Туғилган кунимга дугонам совға қилган мўъжаз буюм, яъни нақшинкор лаган мени ҳайратга солди. Дугонамдан қўярда-қўймай, нақшинкор қилиб ўйиб ишланган бу лаганни кимдан олганини сўрадим.

У ушбу санъат асари “Нодир Девонбеги” мадрасасидаги кандакорлик устахонасида ишлайдиган ўртоғи Жасур исмли бола томонидан яратилганини айтди. Batafsil ЁШ КАНДАКОР

ҲАВАС ЧЎҚҚИЛАРГА БОШЛАЙДИ

Бугун ёшлар ҳақида қанча сўзласак кам. Уларнинг билим олиш бўлган иштиёқи, интилиши, ҳаракат ва изланишлари кимни қувонтирмайди, дейсиз?! Сирасиям шу-да: ахир бугунги ёшларнинг билим олишлари, юксак камолот чўққиларини эгаллашлари учун барча шарт-шароитлар етарли. 

Болалигидан спортнинг нафис ва нафосат сифатлари мужассам бадиий гимнастика тури билан шуғулланиб келган Гулноза Алиева ҳам ана шундай имкониятлардан оқилона фойдалана олди. Batafsil ҲАВАС ЧЎҚҚИЛАРГА БОШЛАЙДИ