Архив рубрики: Dolzarb mavzu

ЭСКИЧА “ҚОЛИП”ГА ҲОЖАТ ҚОЛМАСИН…

Бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳақида гап кетадиган бўлса, кўз олдимизга ўзимизга таниш манзара гавдаланади: иш берувчи корхона, ташкилотлар бўш иш ўринларини таклиф этади, кимгадир бўш иш ўрни маъқул келса, ишга қабул қилинади ёки “кутиш” маслаҳати берилади. Бир хил манзара, бир хил сценарий… Битта стол, нари борса, битта-иккита стул ҳозирлаб қўйилади. Унда икки-учта иш берувчи ташкилот номи ёзиб қўйилган қоғоз табло, бўш иш ўрни ва ойлик маоши кўрсатилган маълумот. Batafsil ЭСКИЧА “ҚОЛИП”ГА ҲОЖАТ ҚОЛМАСИН…

“Хўжамкўрсин”ликдан қочайлик!  

Шаҳар ичидаги  чакалак

Таҳририятга телефон орқали мурожаат этган Махфират Қўлдошеванинг хонадонига қараб йўл олдик. Билдиришича, у ўтган йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига мурожаат қилган. Мурожаат эса март ойида Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан носоз ва яроқсиз ногиронлик аравачаси бериш орқали, тўғрироғи, хўжамкўрсинга қаноатлантирилган. Batafsil “Хўжамкўрсин”ликдан қочайлик!  

“БУЮК КЕЛАЖАКНИ БИРГАЛИКДА БУНЁД ЭТАМИЗ!”

Шу шиор остида ёшларнинг ижтимоий кайфияти, уларни қийнаётган муаммолар, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маърифий ҳамда маданий  масалалар бўйича уларнинг таклиф-истакларини ўрганиш мақсадида ўтказилаётган очиқ мулоқотлар мамлакатимиз ёшлари қатори кўпминг сонли вилоятимиз ёшлари учун ҳам қизғин минбарга айланди. Batafsil “БУЮК КЕЛАЖАКНИ БИРГАЛИКДА БУНЁД ЭТАМИЗ!”

TEZKOR, QULAY, AMMO…

Manbaаlarga ko’ra, uzoq masofadan turib so’zlashish imkonini beruvchi qurilma yasashga ko’p bora urinishgan. Ana shunday qurilma — telefon 1876-yil 10-mart kuni shotlandiyalik Aleksandr Grexen Bell tomonidan yaratildi. Yangi qurilma butun dunyo odamlari hayotiga o’zgarish olib kirdi. U o’z ko’rinishi, hajmi, shakli va hatto, boshqarilishi jihatidan ham yillar mobaynida takomillashib bordi.

Batafsil TEZKOR, QULAY, AMMO…

    ГЎДАК  ҲИДИНИ  УНУТГАН  ОНА  ёки  БЕШИК  ТЕБРАТУВЧИ  ҚЎЛЛАРГА  СОЛИНГАН  КИШАН

Одам  савдоси- аср муаммоси    

              Қирғинбарот уруш йилларида одамлар ночорликдан, муҳтожликдан эзилиб,  бир парча нонга зор қолганда,  ҳамма нарсасини сотганлигини кўп эшитганмиз. Ўшандай оғир йилларда ҳам  бор-йўғини сотса-да,  аммо ҳеч ким боласининг бешигини сотмаганлиги тўғрисидаги  эшитганларимиз ҳам эртак эмас, айни ҳақиқат. Кексалар дилбандининг болалигини аллалаган табаррук бешикни  боламнинг боласига,  унинг набира- чевараларига буюрсин, деб асрашган. Бу эъзозда, жонсиз ёғоч буюмга нисбатан чексиз садоқатда улуғ ҳикмат бор, миллатимизга хос ўлмас қадрият бор. Batafsil     ГЎДАК  ҲИДИНИ  УНУТГАН  ОНА  ёки  БЕШИК  ТЕБРАТУВЧИ  ҚЎЛЛАРГА  СОЛИНГАН  КИШАН

НОРЕАЛ ҚАРЗДОРЛИК: ҲАЛ ЭТИЛИШИ МУҲИМ МАСАЛА

Депутат ва жамият

 Жумаев Зафар Икромиддинович,  1978 йилда Жондор туманида туғилган. “Ўздавнефтгаз инспекция”  Бухоро ҳудудий бўлими раҳбари,  техника фанлари номзоди.

Ўз фаолияти давомида соҳа ривожи учун салмоқли ишларни амалга ошириб келмоқда.

?????????????

 

 Шунингдек, “Адолат” партияси Халқ депутатлари вилоят Кенгаши 31-“Қароли” сайлов округи депутати сифатида  ҳам  муносиб ишларга бош-қош. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви  академиясида мустаҳкамлаган билими ва орттирган тажрибаси  ёш депутатнинг юқори ташкилотчилик қобилиятига эга эканлигини яна бир карра намоён этди.  Бугун унинг юксак салоҳият билан аҳолининг турли мурожаатларини ўрганиш ва уларга ҳар жиҳатдан ёрдам кўрсатиш, қонуний муҳофазалаш борасида олиб бораётган сайъ-ҳаракатлари ҳам диққатга сазовордир.

Жорий йилда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида З. Жумаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги “Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Респубикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилдаги “Иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги масала муҳокамаси бўйича сўзга чиқиб, депутатлик гуруҳи ўрганишлари юзасидан мазкур қарорлар ижросининг вилоятда таъминланишида қатор камчиликларга йўл қўйилгани, ушбу ҳолатларни қонун талабларига риоя қилган ҳолда бартараф этиш жоизлигини таъкидлаб ўтди.

Суҳбатимиз шу ҳақда. Batafsil НОРЕАЛ ҚАРЗДОРЛИК: ҲАЛ ЭТИЛИШИ МУҲИМ МАСАЛА

ГЛОБАЛ АХБОРОТ ВА ЁШЛАР

Глобаллашаётган дунёда ахборот-коммуникация технологиялари ва айниқса, Интернет кишилар кундалик ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб бораётганлиги барчамизга яхши маълум. Хусусан, бугунги кунда ўз жонига қасд қилишнинг осон йўлларини тарғиб қилувчи 9 мингдан ортиқ, эротик мазмунга эга 4 мингдан зиёд ҳамда 12% порнографик характердаги сайтлар фаолият кўрсатмоқда.  42% болалар ва ўсмирлар онлайн порнография таъсирига тушмоқда, 49% компьютер ўйинлари зўравонлик ва ёвузликни, 41% ўта жангари, бешафқат урушлар, ўлдиришлар, отишмалар, портлашларни тарғиб қилмоқда.   Batafsil ГЛОБАЛ АХБОРОТ ВА ЁШЛАР

ҒАРИБ ҒОЯЛАР КУШАНДАСИ

Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Шу маънода фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш масалаларига ҳам алоҳида аҳамият қаратилган. Batafsil ҒАРИБ ҒОЯЛАР КУШАНДАСИ