Архив рубрики: Haftalik davom etmoqda

Хотин-қизлар қўмитаси қатъий аралашгач, онаси вафотидан кейин тазйиқ остида вояга етаётган шофирконлик Шукронанинг ҳаётида ёруғ кунлар бошланди

Ота-она (улардан бири)… ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса… ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин” Batafsil Хотин-қизлар қўмитаси қатъий аралашгач, онаси вафотидан кейин тазйиқ остида вояга етаётган шофирконлик Шукронанинг ҳаётида ёруғ кунлар бошланди

Jonas Astrup: “ЎЗБЕКИСТОНДА АВВАЛГИЛАРДЕК МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲОЛАТЛАР КЎП ЭМАС…”

Бухорода пахта йиғим-терими компанияси ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик чора-табирларига бағишланган матбуот ажумани бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Бандлик ва меҳнат муносабатлари  вазирлиги ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти “Учинчи мониторинг” лойиҳаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Batafsil Jonas Astrup: “ЎЗБЕКИСТОНДА АВВАЛГИЛАРДЕК МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲОЛАТЛАР КЎП ЭМАС…”

ГОЛЛАНДИЯЛИК ТАДҚИҚОТЧИЛАР БУХОРОДА

Кеча Бухорога “101” лойиҳаси тадқиқотчиси, журналист, “Шон-шараф майдони”  жамғармаси директори Remko Reiding ҳамда мазкур жамғарма ходимлари Alex Engbers, Ruud van Heel, Caroline Schouwлар ташриф буюрди. Бу ҳақда Бухоро вилоят давлат Архиви маълум қилди. Batafsil ГОЛЛАНДИЯЛИК ТАДҚИҚОТЧИЛАР БУХОРОДА

Бухорода қидирувда бўлган жиноятчи ушланди

Ўтган ҳафта Бухоро вилоят ИИБ ҳамда унинг тизимларида хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан ўтказилган тезкор-қидирув қидирув тадбири ўтказилди. Тадбир давомида қидирувда бўлган жиноятчи қўлга олинди. Бухоро вилоят ИИБнинг маълум қилишича,  жиноятчи 2018 йил 18 апрель кунидан буён қидирувда бўлган. Batafsil Бухорода қидирувда бўлган жиноятчи ушланди

Хўжа Али Ромитаний зиёратгоҳининг  қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 10 миллиард сўм маблағ бажарилади

Бухоройи шарифнинг етти пирларидан бири – Хўжа Али Ромитаний зиёратгоҳнинг умумий ер майдони 10 гектардан иборат. Зиёратга келувчилар учун барча қулайликларга эга икки қаватли 50 кишига мўлжалланган меҳмонхона қурилмоқда. Бу ҳақда Хўжа Али Ромитаний зиёратгоҳи жомеъ-масжиди имом хатиби Отабек Раҳимов маълум қилди. Batafsil Хўжа Али Ромитаний зиёратгоҳининг  қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 10 миллиард сўм маблағ бажарилади

Коллеж директори 150 доллар пора билан қўлга олинди

Ромитан Қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи директори вазифасини бажарувчи Нодиржон Жўраев 150 АҚШ доллар миқдорида пора олаётган пайтда Бухоро вилоят ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими тезкор гуруҳи томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Воқеа жорий йилнинг 29 сентябрь куни содир этилди. Ромитан Қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи директори вазифасини бажарувчи Нодиржон Жўраев эгаллаб турган лавозимидан фойдаланиб, таъмагирлик йўлига ўтди. 1989 йилда туғилган фуқаро Умрзоқ Ҳайитовдан унинг турмуш ўртоғи Гулмира Ҳожиевани мазкур коллежга ўқитувчи вазифасига ишга қабул қилиш эвазига 150 АҚШ доллари талаб қилади. Узоқ вақтдан буён иш излаб юрган Гулмира Ҳожиева бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар беришга мажбур бўлади.

Кимёвий ишлов берилган 150 АҚШ доллари билан жиноят устида қўлга олинган шахс ўз айбига иқрор бўлди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

***

Худди шунингдек, шу куни боғча Бухоро шаҳридаги 87-сонли мактабгача таълим муассасаси руҳшуноси ҳам пора билан қўлга тушди. Мактабгача таълим муассасаси руҳшуноси Зилола Ортиқова  Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Зевар Тойированинг фарзандини боғчага қабул қилиш учун ундан 250 минг сўм пора олаётганда ашёвий далил билан ушланган.

 

“Спорт ҳафталиги”да маҳалла ёшларининг фаоллиги

Спорт – соғлик гарови экан, у билан мунтазам шуғулланиш ҳар қандай вақтда энг муҳим машғулотлардан бири саналади. Шу муносабат билан, Ўзбекистон ёшлари ташаббуси билан жорий ҳафта “Спорт ҳафталиги” деб эълон қилинган бўлиб, ҳафталик доирасида спортнинг барча турлари бўйича мусобоқалар ўтказилмоқда. Batafsil “Спорт ҳафталиги”да маҳалла ёшларининг фаоллиги

Энг илғор теримчилар тақдирланди

“Ҳорманг пахтакорлар”. Ҳар гал йилнинг айнан мана шу мўл-кўлчилик палласида кенг далалар томон йўл олганимизда, лўппи-лўппи пахталар узра қўллари чаққон ҳаракатланаётган, пешанасида реза-реза тер доначалари мавжланиб, кўзлари қувнаб турган теримчиларни кўрганимизда беихтиёр мана шу жумлани айтгимиз келади. Batafsil Энг илғор теримчилар тақдирланди