ИЖОДКОР ЁШЛАР: ДИЛКАШ ДАВРАЛАРДА

Яқинда бир гуруҳ ижодкор ёшлар Шофиркон туманида бўлиб, истеъдодли тенгдошлари билан учрашишди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган 1-Республика ижодкор ёшлар Форумида иштирок этиб келган бухоролик ижодкорлар Форум давомида ўрганган тажрибаларини вилоятда тарғиб этишдек эзгу амалларни бошлаб юбордилар.21333

Шофиркон Маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ўтказилган «Ижодкор ёшлар дилкаш давраларда» дея номланган мазкур ижодий учрашувда 100дан зиёд ёш қаламкашлар тўпланишди.

213
Форум иштирокчилари тренер сифатида ёш ижодкорлар билан публицистика, назм ва наср йўналиши бўйича сабоқлар ўтказишаётгани улар орасидан чинакам истеъдодлиларни саралашда ахамият касб этмоқда.