ДИҚҚАТ: “ЁШ СПИКЕР” ТАНЛОВИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг Ҳаракат муассислигидаги “Бухоро ёшлари” газетаси томонидан қўлга киритилган “ЭРКИН ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ҚУРИШ ЙЎЛИДА КАМАРБАСТА БЎЛАЙЛИК!”  лойиҳаси доирасида Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида  “ЁШ СПИКЕР” ТАНЛОВИ эълон қилинади.

Ҳуқуқий-сиёсий билимлар майдони Сизни чорлайди. Batafsil ДИҚҚАТ: “ЁШ СПИКЕР” ТАНЛОВИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

ЯНГИ АСР МУАММОСИ: ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР ХАВФИДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

“Бухоро ёшлари” газетаси таҳририяти, Республика маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, Бухоро вилояти ҳокимлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқармаси, Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида вилоят Матбуот марказида ижтимоий, маданий-маърифий давра суҳбати бўлиб ўтди. Batafsil ЯНГИ АСР МУАММОСИ: ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР ХАВФИДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

“КЕЛАЖАК МЕХАНИЗМИ” социологик сўрови ўтказилди

 

 “Эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлида камарбаста бўлайлик!” Ушбу давлат гранти лойиҳасининг энг йирик ва кенг қамровли тадбирларидан бири — “Келажак механизми” социологик сўровидир. Batafsil “КЕЛАЖАК МЕХАНИЗМИ” социологик сўрови ўтказилди

ОЧИҚ, АММО АЧЧИҚ…

Ҳаракатнинг Бухоро вилоят Кенгаши йиллик иш фаолиятига назар ташланса, ўтган 2016 йил давомида жами 4302 та тадбир ташкил этилиб, 1160792 нафар ёшлар қамраб олинган. Шундан 1726 таси ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, 926 таси маънавий-маърифий, 487 таси ижтимоий-иқтисодий соҳага йўналтирилганини, ушбу тадбирларнинг 605 таси истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашга, 768 таси эса спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилганини кузатиш мумкин. Бу кўрсаткичлар, албатта, Ҳаракат Кенгашининг ёшлар орасига шунча маротаба кириб борганини кўрсатади.

Batafsil ОЧИҚ, АММО АЧЧИҚ…