“ЧОР БАКР”: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

Сулолавий ёхуд оилавий мақбаралардан иборат Чор Бакр зиёратгоҳи некропол (марҳумлар шаҳри) деб ҳам аталиб, тарих фани учун бой илмий аҳамиятга эга. Бир неча асрларки, инсоният қалбини ўзининг маърифат ёғдуси ила чароғон этиб турган ана шундай зиёратгоҳ ансамблларидан бири  Чор Бакрнинг ўтмиши ва бугуни хусусида мулоҳаза юритамиз.  Batafsil “ЧОР БАКР”: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

БАЙРОҚ – МИЛЛАТ РАМЗИ

Байроқ – инсоният тарихини акс эттирадиган ўзига хос рамзлардир. Улар халқлар ҳаётида содир бўлган энг муҳим ҳодисалар моҳиятини билиб олишда калит ҳисобланади. Байроқлар олис ўтмиш қаърида, эрамиздан аввалги III-II минг йилликда пайдо бўлган. Аслида байроқлар ва бошқа рамзлар қабилаларни бир-биридан фарқлаб кўрсатувчи белги сифатида юзага келган. Кейинчалик улар ҳукмдорлар, лашкарбошиларнинг ҳукмронлигини билдирадиган рамзга айланган. Batafsil БАЙРОҚ – МИЛЛАТ РАМЗИ

БИР ҚАТИМ НУР ТАРАТИБ…

 Тонг саҳарда уйқусираган кўзларини ишқалаб ҳовлига чиққан Улуғбек ака гилам тўқув дастгоҳи олдида бир қизалоқни кўриб, аввалига ҳайрон қолди. Кейин зимдан кузатди. Қизалоқ дастгоҳнинг чилқатимларини (қирқип) нозик ва нафис бармоқчалари билан гиламтароқ ёрдамида тарар, сўнгра дастгоҳ тўқмоқчаси билан уни оҳиста-оҳиста уриб қўярди. Улуғбек ака кулимсираганча турмуш ўртоғи Зулхумор опани имлади.

-Вой, ўзимизнинг Маржонаку, қўшни Комилжон аканинг эркатойлари,-деди Зулхумор опа қизалоққа кўзи тушиб.

Маржона мунчоқ кўзчаларини пирпиратганча салом бера солиб, “Мен гилам тўқувчи бўлмоқчиман!”-деди. Batafsil БИР ҚАТИМ НУР ТАРАТИБ…

“ОЗОН ҚАТЛАМИНИ ҲИМОЯЛАЙЛИК”

Ҳозирги кунда ҳар қандай экологик муаммо глобал муаммо бўлиб, бутун дунёга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Келиб чиқаётган муаммоларда инсонларнинг ҳам айби бор. Бу муаммолар антропоген муаммолар, деб аталади, яъни улар инсон фаолияти билан боғлиқдир. Энг ташвишли муаммолардан бири бу — атмосферада мавжуд бўлган озон қатламининг емирилишидир. Содир бўлаётган иқлимий ўзгаришлар одамларда иммунитет пасайиши ҳамда кўплаб касалликларнинг пайдо бўлишида сезилмоқда. Batafsil “ОЗОН ҚАТЛАМИНИ ҲИМОЯЛАЙЛИК”

ТАРБИЯ ЎЧОҒИ – ОИЛА ҚУЧОҒИ

“Келажак бугундан бошланади. Ҳозирги тарбия масаласига эътибор берилмаса, келажак бой берилади. Тарбиядан ҳеч нарсани аямаймиз. Маънавий ва ахлоқий покланиш, иймон, инсоф, диёнат ва шу каби инсоний фазилатлар ўз-ўзидан келмайди. Ҳаммасининг замирида тарбия ётади”

Ислом Каримов. Batafsil ТАРБИЯ ЎЧОҒИ – ОИЛА ҚУЧОҒИ

“ЮРТ РАВНАҚИДА – БИРГАЛИКДА!”

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Фуқаролик жамияти институтларининг жисмонан соғлом, маънан етук баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзуида эълон қилинган давлат грантида “Бухоро ёшлари” газетаси томонидан “Эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлида камарбаста бўлайлик!” мавзуида қўлга киритилган грант лойиҳаси доирасида Бухоро Автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежида  Таҳририят ҳамда Бухоро вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Ким эдигу ким бўлдик?” шиори остида  “Юрт равнақида — биргаликда!” мавзуида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда 300 нафардан зиёд ўқувчи-ёшлар иштирок этишди. Batafsil “ЮРТ РАВНАҚИДА – БИРГАЛИКДА!”