МАҲОРАТ, МАТОНАТ, МАРДЛИК

 Жорий йилнинг 27-29 июнь кунлари Бухорода “Ёш қутқарувчи” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Танловнинг туман (шаҳар) ҳамда вилоят босқичларида мамлакатимизда мавжуд 988 та ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларидан жами 9011 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этган эди. Республика босқичида эса Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 14 та жамоа, 112 нафар ёш қутқарувчилар ўзаро беллашдилар.

Batafsil МАҲОРАТ, МАТОНАТ, МАРДЛИК

ДАСТУРЧИ БЎЛМОҚЧИМАН,

-дейди виртуал оламда соғлом ахборот муҳити яратишни ўз олдига мақсад қилган Адизбек Эргашев.

Адизбек — тенгдошлари маънавий оламини бойитиб, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилаётган уддобурро бухоролик ёшлардан бири. У, мана, уч йилдирики, ахборот-технологиялари, дастурий таъминот ҳамда вебишланмалар борасида қатор ишланмаларни амалга ошириб келмоқда. Batafsil ДАСТУРЧИ БЎЛМОҚЧИМАН,

ЮТУҚЛАР КЎП. МАҚСАД: МУАММОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ   

 VII-конференциялар

Ҳаракатнинг Бухоро вилояти Кенгаши бугунги кунда вилоят миқёсида йирик ташкилот сифатида шаклланиб, ўз атрофига  мингга яқин ёшларни бирлаштирган. Ҳаракатнинг 11 та туман ва 2 та шаҳар Кенгашларида 1076 та бошланғич ташкилот мавжуд. Шундан олий ва ўрта махсус таълим соҳасида 93 та, умумий ўрта таълим мактабларида 536 та, бошқа йўналишларда, яъни корхона-ташкилотларда  447 та бошланғич ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Batafsil ЮТУҚЛАР КЎП. МАҚСАД: МУАММОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ   

ОБОД ЮРТНИНГ БАРКАМОЛ ЁШЛАРИ

“Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси, шунингдек, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси “Маънавият сарчашмаси” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида “Соғлом муҳит-инсон саломатлиги” мавзусида “Обод юртнинг баркамол ёшларимиз!” шиори остида умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқувчилари ўртасида кўрик-танлов ташкил этилди. Batafsil ОБОД ЮРТНИНГ БАРКАМОЛ ЁШЛАРИ

“ЮРТ КЕЛАЖАГИ” – ИМКОНИЯТЛАР МАЙДОНИ

Илм-фан, меъморчилик, санъат, бадиий ижод йўлида тинимсиз изланаётган истеъдодли, иқтидорли фарзандлар миллатнинг маънавий юксалиши, юртнинг эртанги куни, мамлакатнинг равнақ топиши учун катта кучдир. Демакки, “Юрт келажаги” – кўпминг сонли ёшлар учун имкониятлар майдони! Ёшлар томонидан яратилаётган лойиҳалар, ташаббуслар, улар эгаллаётган билиму ҳунар юртимиз келажагига, тақдирингизга даҳлдор. Batafsil “ЮРТ КЕЛАЖАГИ” – ИМКОНИЯТЛАР МАЙДОНИ

МАЪРИФАТ БАЙРАМИ

“Адабиётга эътибор-келажакка, маънавиятга эътибор”

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёнида аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва Ахборот агентлиги ташаббуси билан мамлакатимиз миқёсида “Китоб байрами”нинг муҳим тадбир сифатида ташкил этилгани аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда,ёшлар ўртасида китобнинг ўрни ва аҳамиятини кучайтиришда, уларнинг миллий адабиётга бўлган интилишларини янада юксалтиришда катта аҳамият касб этди. Batafsil МАЪРИФАТ БАЙРАМИ