БАРЧАМИЗНИНГ БАХТИМИЗ

Улкан тоғдан қанчалик узоқлашганинг сари унинг салобати янада яққолроқ кўзга ташланаверади. Демак, ҳар қандай ишнинг улуғлиги ҳам вақт ўтиши билан гавдаланади.

Бугун мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида яна бир улуғ сана нишонланаяпти. Бу мустақиллик шарофати билан дунёга келган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги байрамидир. Batafsil БАРЧАМИЗНИНГ БАХТИМИЗ

ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРИМИЗНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ

Бугун Конституция ҳаётимизнинг ажралмас қисмига, бутун борлиғимизга айланиб бормоқда. Фуқароларимизнинг Конституция ва қонунларга нисбатан ҳурмати баланд. Аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятнинг ривожланиши натижасида сиёсий элита қатлами вужудга келганки, ҳар бир фуқаро, айниқса, ёшлар ўзининг ҳақ-ҳуқуқларини теран англаб, жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш баробарида, Ватан олдидаги муқаддас бурчларини ҳам бекаму кўст амалга ошираётирлар. Бу Конституциямизнинг бундан 23 йил муқаддам нечоғли тўғри, халқчил ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ ишлаб чиқилганлигининг  исботидир. Batafsil ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРИМИЗНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ

ҒУРУР БЎЛИБ ЯШАЙМИЗ ЭЛГА

Сенга бўлиб муносиб фарзанд,                                                            Хизматингга тайёрмиз бизлар.                                                                                    Сени шундай асрамоқ учун,                                                                       Интилмоқда ҳар ўғил-қизлар.

 Нон тузингу, ҳурматинг оқлаб,                                                                            Келажакка қўямиз қадам.                                                                              Сиймолардек шаънингни сақлаб,                                                                                  Доим олға борамиз шахдам.

 Байроғингни кўкка кўтариб,                                                                     Қомусингни жойлаймиз дилга.                                                                   Мадҳиянгни  орзу-шаън билиб —                                                                               Ғурур бўлиб яшаймиз элга!

Моҳира АБДУРАҲИМОВА

СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН ОГОҲЛИК!

    1 – декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни!

Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан 1987 йил  “1 декабр — Халқаро ОИТСга қарши кураш куни” деб эълон қилинган.  1988 йилдан бошлаб, “Мақсад сари – ноль” шиори остида бутун дунёда аҳоли билан учрашувлар, мини-сессиялар, кўрик-танловлари ўтказилиб келинмоқда. Америкалик рассом Франк Мур 1991 йилда ОИТС касаллигининг рамзи сифатида қизил лентадан фойдаланиш  ғоясини бутун жаҳонга тадбиқ этди.783309-ef02db64cccbaca8.jpg Batafsil СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН ОГОҲЛИК!

НОРЕАЛ ҚАРЗДОРЛИК: ҲАЛ ЭТИЛИШИ МУҲИМ МАСАЛА

Депутат ва жамият

 Жумаев Зафар Икромиддинович,  1978 йилда Жондор туманида туғилган. “Ўздавнефтгаз инспекция”  Бухоро ҳудудий бўлими раҳбари,  техника фанлари номзоди.

Ўз фаолияти давомида соҳа ривожи учун салмоқли ишларни амалга ошириб келмоқда.

?????????????

 

 Шунингдек, “Адолат” партияси Халқ депутатлари вилоят Кенгаши 31-“Қароли” сайлов округи депутати сифатида  ҳам  муносиб ишларга бош-қош. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви  академиясида мустаҳкамлаган билими ва орттирган тажрибаси  ёш депутатнинг юқори ташкилотчилик қобилиятига эга эканлигини яна бир карра намоён этди.  Бугун унинг юксак салоҳият билан аҳолининг турли мурожаатларини ўрганиш ва уларга ҳар жиҳатдан ёрдам кўрсатиш, қонуний муҳофазалаш борасида олиб бораётган сайъ-ҳаракатлари ҳам диққатга сазовордир.

Жорий йилда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида З. Жумаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги “Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Респубикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилдаги “Иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги масала муҳокамаси бўйича сўзга чиқиб, депутатлик гуруҳи ўрганишлари юзасидан мазкур қарорлар ижросининг вилоятда таъминланишида қатор камчиликларга йўл қўйилгани, ушбу ҳолатларни қонун талабларига риоя қилган ҳолда бартараф этиш жоизлигини таъкидлаб ўтди.

Суҳбатимиз шу ҳақда. Batafsil НОРЕАЛ ҚАРЗДОРЛИК: ҲАЛ ЭТИЛИШИ МУҲИМ МАСАЛА

БУХОРО ДЕВОРИ ТАРИХИ

Девор сўзининг асл луғавий маъноси “шаҳарнинг айланма кўйлаги” деган маънони англатади. Яъни шаҳар атрофини ўраб олган мудофаа иншоотидир.

Қадимги шаҳар-давлатчилик анъаналарига назар ташлайдиган бўлсак, шаҳарларнинг давлатчилик бўлишига асосий омиллардан бири бу — уларнинг мудофаа деворлари билан ўраб олинганлигидадир. Бухоро воҳасининг аҳолиси ҳам чўл ерларда яшовчи кўчманчи-чорвачи қабилаларни босқинчилик ҳужумларидан сақлаш мақсадида воҳа атрофи  мустаҳкам девор билан ўраб олган. Batafsil БУХОРО ДЕВОРИ ТАРИХИ

ГЛОБАЛ АХБОРОТ ВА ЁШЛАР

Глобаллашаётган дунёда ахборот-коммуникация технологиялари ва айниқса, Интернет кишилар кундалик ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб бораётганлиги барчамизга яхши маълум. Хусусан, бугунги кунда ўз жонига қасд қилишнинг осон йўлларини тарғиб қилувчи 9 мингдан ортиқ, эротик мазмунга эга 4 мингдан зиёд ҳамда 12% порнографик характердаги сайтлар фаолият кўрсатмоқда.  42% болалар ва ўсмирлар онлайн порнография таъсирига тушмоқда, 49% компьютер ўйинлари зўравонлик ва ёвузликни, 41% ўта жангари, бешафқат урушлар, ўлдиришлар, отишмалар, портлашларни тарғиб қилмоқда.   Batafsil ГЛОБАЛ АХБОРОТ ВА ЁШЛАР

КАСАЛНИ ДАВОЛАГАНДАН КЎРА…

Мулоҳаза

 Инсоният тараққиёт йўлидан дадил одимламоқда. Сўнгги  ўн ўн беш йил ичида биргина замонавий ахборот технологиялари соҳасининг ўзида оламшумул кашфиёт ва ютуқлар қўлга киритилди. Оддийгина уяли телефон аппаратини олайлик. Ўтган асрнинг 90 йилларида кишиларни ҳайратлантирган симсиў сўзлашиш бугунги кунда оддий кундалик эҳтиёжга, турмуш тарзимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди ва ҳеч кимни ажаблантирмай қўйди. Batafsil КАСАЛНИ ДАВОЛАГАНДАН КЎРА…

“АНА ШУНАҚА”

 Маълумки “Бухоро ёшлари” газетаси қошидаги “Парвоз” фаол ёшлар тарғибот гуруҳи аъзолари илм-фан, маданият, спорт ва бошқалар соҳалар бўйича етти йўналишда маънавий-маърифий тарғибот ишларини олиб боришмоқда. Эътиборли жиҳати, ҳар бир йўналишда қатор лойиҳалар, давра суҳбатлари ҳамда маданий тадбирлар юқори савияда ташкил этилиб келинмоқда.  Batafsil “АНА ШУНАҚА”

КИМНИ АЛДАЙМИЗ?

“Парвоз” минбари

Вақт тиним билмай ўтиб бормоқда.Ўз маъносида умр ўтяпти деган гап. Ҳар биримизда ва айнан сизда ҳам катта орзулар борлиги тайин.Аммо орзу бу нима? У болача ҳаёлот маҳсулотимас.Орзулар бизни ўша ўзимиз кутган буюк келажак сари етакловчи кучдир. Batafsil КИМНИ АЛДАЙМИЗ?